RU

Последние новости

00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  5 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  19 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  58 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2

"Уйига нон олиб бормай, футболга келаётган мухлислар учун ҳам ўйнашимиз керак" - Баҳром Ҳакимов Новости

"Уйига нон олиб бормай, футболга келаётган мухлислар учун ҳам ўйнашимиз керак" - Баҳром Ҳакимов

Жорий йилда Суперлигада дебют қилган Яйпаннинг "Турон" жамоаси мавсум якунланишига 3та тур қолганда Про лигага тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурди.

Қониқарсиз натижалардан сўнг мавсум ўртасида жамоани қабул қилиб олган Игорь Шквирин истеъфога чиқди. Эндиликда "Турон"ни охирги турларда Баҳром Ҳакимов бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Суперлиганинг 24-тур учрашувлари бошланиши арафасида тажрибали мутахассиснинг фикрларига қулоқ тутдик. 

Айни пайтда жамоадаги ҳолат ва ички муҳит ҳақида

"Аввало "Турон" клубининг раҳбарларига катта раҳмат айтмоқчиман. Яна бир бор ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдираман. Биласиз клуб хусусий мақомга эга. Катта ҳаражатлар қилишди. Тўғриси клуб раҳбарларининг футболдан "совиб" қолмагани, интилишда давом этишаётгани мени хурсанд қилди. Академия борасида ишлар олиб бориляпти. Жамоадаги ҳолат ҳақида нима дея оламан? Тайёргарлик давом этмоқда. Айрим жамоаларда бўлгани сингари бу ерда ҳафсаласи пир бўлиб, ишни ташлаб юбориш ҳолатлари бўлаётгани йўқ. Бошқа раҳбарият бўлганида бунга чидаб тура олмасди, футболчиларни қўймасди. Бўладиган иш бўлди. Кўп учрашувларда очколар йўқотилди. Эндиликда мавсумни муносиб якунлаб қўйишимиз керак",- дейди Баҳром Ҳакимов. 

"Турон" жамоаси ўзи ўтказган учрашувларда ёмон тўп тепгани йўқ. Лекин барибир натижа салбий кўриниш олаверди. Шундай экан қайсидир жабҳаларда камчиликлар кўрингани табиий. Ташқаридан кузатган инсон сифатида Баҳром Ҳакимов қуйидаги фикрларни билдирди. 

"Ҳозир бундай бўлди ёки ундай бўлди десам, аввалги мураббийларнинг хатоларини гапирган бўлиб қоламан. Буни эса яхши ҳолат, дея олмайман. Ўзимдан олдинги мураббийларнинг камчиликларини айтиш ноўрин. Ўйинларни кўрдим. Ҳужумларни якунлашда омад етишмаяпти. Футболчиларнинг маҳоратига шубҳам йўқ. Уларнинг шартномаси бор, профессионаллик нуқтаи назаридан ҳам ишга ёндашишлари зарур. Тўғри мағлубиятлар кайфиятга таъсир қилган. Бунга ҳеч ким айбдор эмас. Кимнидир ёмонлаш ниятидан йироқман. Яна бир нарса бу йил "Турон" учун ўткинчи ўйинлар бўлгани йўқ. Ҳар бир баҳснинг муҳимлилик даражаси катта бўлди",- дейди мутахассис. 

Суҳбатдошимиз мана бир неча йиллардан бери чемпионатимизда турли жамоалардаги фаолияти билан анча таниш. Ўз вақтида МҲСК, "Насаф" жамоаларидаги самарали фаолияти билан ёдда қолган. Баҳром Ҳакимов билан суҳбат давомида аввалги ва бугунги чемпионатлар ўртасидаги фарқ борасидаги фикрлари билан ҳам қизиқдик. 

"Чемпионат даражаси тушгани ёки кучсизлангани борасидаги фикрларга қарашим турлича. Масалан ҳозирда кўп мамлакатларда легионерларимиз тўп тепмоқда. Элдор Шомуродов Италияда, Жасур Яхшибоев Молдова клубида, Беларусь чемпионатида бир эмас, бир нечта футболчиларимиз бор. Бундан ташқари Жанубий Корея, БАА, Россия каби давлатларда ўйнашяпти. Демак бизда футбол бор. Нега Қирғизистон ёки Тожикистондан шундай ижрочилар йўқ? Айни пайтда замон ўзгарди. Ҳамманинг ўз даври футболи бор. Сизга темп пасайгандек ёки ўйинлар секинлашгандек кўринаётган бўлиши мумкин. Чунки кўп жамоалар позицион футбол ўйнамоқда. Олдин битта ёки иккита узатма билан майдонинг иккинчи яримига ўтиларди. Курашлар, прессингга бой ўйин бўлган. Тўғри бу мухлисларга ўша пайтда манзур келганини ҳам айтиш жоиз. Аммо айни пайтда футбол ўзгарган",- дейди мураббий. 

Сўнгги йилларга келиб стадионларга мухлислар оқимининг пасайиб кетгани ниманинг белгиси? Футболда шундай гап борки, стадионда мухлис бор, демак футбол бор. Ишқибоз йўқ, футбол ҳам йўқ. "Турон" бош мураббийи бунга мисоллар ёрдамида жавоб қайтарди. 

"Тўғри олдинлари мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришарди. Чунки ҳамма футболни стадиондан кўргани келарди. Бугунги кунга келиб барча ўйинлар трансляция қилинмоқда. Интернет ривожланди. Барча маълумотлар, ўйинларни лаҳзадаёқ топиб кўриш мумкин. Шунингдек кераксиз фикрлар, мулоҳазалар ва негатив маълумотлар ҳам кўп. Балки шу омиллар ҳам мухлисларга таъсир қилаётгандир. Футбол мухлислар учун ўйналади. Буни ҳар доим таъкидлаб келганман. Улар бўлмаса ким учун ўйнайсиз? Футболчиларга айтаман, ўша мухлислар уйига нон олиб бормасдан, унинг пулига стадионга футбол томоша қилгани келади. Улар учун ўйнашимиз керак",-  дейди мутахассис. 

Баҳром Ҳакимов билан суҳбат асносида "Насаф"дан ҳам гап очдик. 2000 йиллар бошида қаршиликларни Осиё чемпионлар кубогида ярим финал сари етаклаган мураббий, бу йил "Насаф"нинг ОФК кубоги финалидаги имкониятлари ҳақида гапирди. 

"Рўзиқул Бердиев финалда ғолиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилиши аниқ. Ҳар бир мураббий ўзидан бирор из қолдирай, дейди. Боиси ҳаёт шундай. Ўзингиздан нимадир қолдиришингиз керак. Боз устига Рўзиқул Қашқадарё фарзанди. "Насаф"да футболчилик пайтида ёрқин мавсумларни ўтказган. Мақташ, деб ўйламанг. Шунчаки унга қойилман. Унинг ортида бутун халқ турибди. Барча  "Насаф"га мухлислик қилади. Кеча кубокдаги ўйинини ҳам кўрдим. Деярли иккинчи таркиб билан Жиззахда бундай босимни енгиб ўтиш осон эмас. Баҳрайнда ҳам босим катта бўлади. Лекин футболчилар бунга кўникишди. Ўйлайманки, ёмон натижа кўрсатишмайди. Барибир қўлимда ўйнаган шогирдларимга бефарқ эмасман. Мана Бахтиёр Ашурматов ҳам "Қўқон-1912"да яхши фаолият олиб боряпти. Юқорида айтганимдек Рўзиқул Бердиев ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун борини беради",- дейди Баҳром Ҳакимов. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика