RU

Последние новости

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Усмон Тошев: “Натижадан ҳам кўра ўйинимизнинг маъноси муҳим” Новости

Усмон Тошев: “Натижадан ҳам кўра ўйинимизнинг маъноси муҳим”

“Андижон” жамоаси кутилганидек ўз ғалабалари билан мухлисларини қувонтиришда давом этяпти. Бу сафар Ҳаққулободнинг “Норин” клубини 4:1 ҳисобида таслим қилишди.

Футболчилар бош мураббий Усмон Тошевнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилаётганликлари учун ҳам натижалар ўз сўзини айтмоқда. Табиийки, “Норин”га қарши ўйиндан сўнг Усмон Қудратович билан қисқача суҳбатда бўлдик.

- “Норин”га қарши ўйинимиз қийин бўлишини билардим, - дейди Усмон Қудратович. -  Тўртта гол урган бўлсак-да, бу ҳеч нима эмас. Иккинчи даврага тайёргарлик кўриш жараёнида бу жамоа билан назорат учрашувида ўйнаб 6:1 ҳисобида ютгандик. Ана шу ўйиндаги натижа футболчиларимизга таъсир қилишини билардим. Шу боисдан уларга ўртоқлик ўйини билан расмий беллашувнинг фарқи борлигини айтиб, бу баҳсга жиддий қарашларини таъкидладим. Жамоани бошқараётган Вали Келдиевнинг ишини яхши биламан. У ўз вақтида менинг қўл остимда ўқиган. Келдиев жуда ақлли мураббий. Унинг жамоаси тўп билан яхши муомала қила олади. Боз устига рақибимизда босим йўқ. Бизда эса аксинча. Ҳар бир ўйинда ютишимиз шарт. Шунинг учун учрашув озгина асабий ўтди. Лекин бу учрашувга қараганда “Ёзёвон”га қарши ўйинимиз бир мунча асабийроқ ўтганди. Шунингдек, мазкур баҳсда вақтида ўйинчи алмаштиришларимиз ҳам ўз самарасини берди. Ўзаро маслаҳатлашиб захирадан футболчиларни майдонга тушираётганимиз муваффақиятли бўлаётгани албатта кишини хурсанд қилади. Демак, биз тўғри йўлдамиз. Агарда бирор ишни қилмоқчи бўлсангиз қийинчиликка дуч келасиз. Биз эса бундай пайтда қўлимизни туширмаслигимиз керак. Ғалаба билан ҳаммани табриклайман.

- Футболчилар иккинчи бўлимга майдонга тушиб келишаётганида Ойбек Нурматовнинг кўзларида ёшни кўрдик. Бу нима билан боғлиқ?


- Бу ерда ҳеч нима бўлгани йўқ. Таркибимизда ёши катта тажрибали ўйинчилар билан бирга ёш иқтидорли йиитларимиз ҳам бор. Табиийки, кўпни кўрган футболчилар ёшларга ўргатадилар, улардан талаб қиладилар. Бундай пайтда уларнинг гапларига кимдир чидайди, кимдир йиғлайди. Лекин Ойбек жуда яхши ўйинчи, унинг келажаги порлоқ. Биласизми, “Андижон”даги барча ёшларимиз бахтли инсонлардир. Чунки улар маҳорати юқори бўлган футболчилар билан бирга ўйнаб улардан ўрганишяпти. Анвар Бердиев, Акмал Холматов, Ҳамза Каримов, Иброҳим Отахонов каби футболчилар билан бирга ўйнашни ҳамма ёшлар хоҳлашади. Ойбек иккинчи бўлимга озгина ҳаяжонланиб чиқди, мен эса бу вазиятда ўзини қандай тутаркин дея кузатдим. Аммо у “синмади”. Мен қўл остимдаги барча ўйинчиларга ишонаман. Ўйлайманки, мухлисларимизни уялтириб қўймаяпмиз. Тўғри, “Норин” ҳам яхши қаршилик кўрсатди. Лекин ўз мақсадимизга эришиб мухлисларни хурсанд қилдик. Уларни хурсанд қила олганимиздан ўзимиз хурсанд бўляпмиз.



- “Андижон” ўз майдонидаги охирги учрашувларда тўрттадан гол уряпти. Масалан, “Насаф-2”ни 4:0, “Ёзёвон-Лочинлари”ни 4:1 ва “Норин”ни ҳам 4:1 ҳисобида енгди. Бу нимадан далолат беради?


- Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч ошяпти. Шунинг учун вазиятлар пайдо бўляпти. Муҳими, имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз. Аммо “Норин” билан учрашувда яна бир қанча голли вазиятларни кўкка совурдик. Лекин мураббий сифатида сизга шуни айтишим мумкинки, менга голлар унчалик муҳим эмас. Мен учун энг муҳими, ўйиннинг маъноси бўлиши шарт. Айнан шу нарса устида биз кўп ишлашимиз керак. Бунинг учун бизга сифат керак. 1:0 га ютсак ҳам, 4:0 га ютсак ҳам ишонч билан ютишимиз керак. Яхши жамоа 1-дақиқадан 90-дақиқагача ўз кучига ишониб, муносиб ўйин кўрсатиши керак. Бизда эса ҳозирча бундай эмас. Масалан, ўйиннинг маълум вақтида яхши ўйнаяпмиз, кейин яна маълум муддат ўйиндан “чиқиб кетяпмиз”. Лекин биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика