RU

Последние новости

21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  31 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  19 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими? Новости

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими?

Хабарингиз бор, Усмон Тошев ўтган мавсум "Бухоро" клубида бош директор сифатида ишлади.

Ушбу давр мобайнида клубда қандай ишлар амалга оширилганини ёдга оламиз: 

- Клуб номи фақат оғзаки тарзда "Нурафшон"га ўзгартирилди. Ҳар қандай ҳужжатда "Бухоро" номи қолаверди.  

- Тожикистонлик мурабий Далер Каясов, дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев, футболчи Тохир Маладўстов ва техник директор Бахтиёр Дадаматов билан 5 йиллик шартномалар тузилди. 

- Яна бир қатор футболчилар билан 5 йиллик шартномалар антиқа тарзда тузилди. Унга кўра, Усмон Тошев "Бухоро" бош мураббийлигини тарк этса, ушбу футболчилар автоматик тарзда эркин агентга айланарди. Якунда шундай бўлди ҳам. 

- Бахтиёр Дадаматовга 90 миллион сўм, Каясовга 119 миллион сўм, Тохир Маладўстовга 55 миллион сўм компенсация пули тўланди. 

- Алишер Тўйчиев эса клуб билан музокарага киришмаяпти. Айни пайтда у ФИФАга мурожаат қилиб, 2025 йил охиригача бўлган ойлик маошларини, яъни 537 миллион сўм тўлаб беришини сўрамоқда. 

- Усмон Тошев бош директорлиги пайтида туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаровга 2021 йил 10 июлига қадар барча қарздорликларни ёпиш бўйича кафолат хати берилган. Хатда агар ушбу пуллар ўз вақтида тўланмаса, Жапаровга йил охиригача бўлган ойлик маош ва мукофот пуллари берилиши кўрсатилганди. Якунда пуллар тўланмади ҳамда Жапаров ФИФА орқали ўйнамаган ойлар учун ҳам жами 116 миллион сўм маош ҳамда мукофот пулларини қўлга киритди.

Ҳозирги раҳбарият "Бухоро" клуби олдида турган муаммоларни ечишда астойдил ҳаракат қилмоқда. Умид қиламизки, "Бухоро" клуби ушбу қийинчиликларни ортда қолдириб, ўз ғалабалари билан мухлисларни ҳали яна хурсанд қилади.

Рейтинг: -53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика