RU

Последние новости

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  31 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Умид Исоқов ўзбек “Эл Классико”сида “Пахтакор”нинг ғалабасини тахмин қилмоқда Новости

Умид Исоқов ўзбек “Эл Классико”сида “Пахтакор”нинг ғалабасини тахмин қилмоқда

Теги :  Умид Исоқов
Бугун олий лиганинг 25-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бўлажак учрашувлар олдидан собиқ ҳужумчи Умид Исоқовнинг фикрларини билишга қизиқдик.

Мухлислар яхши билса керак, ушбу тажрибали ҳужумчи ўз вақтида “Нефтчи” – “Пахтакор” қарама-қаршилигида кўп маротаба майдонга чиққан. Шунинг учун у билан суҳбатимизни айнан шундан бошламоқчи бўлдик. Исоқов эса ҳазиломуз тарзда, ўйинлар олдидан башорат қилгани қийналишини, сўнгги пайтларда кутилмаган ҳисоблар қайд этилаётганини таъкидлаб ўтди ва ҳар бир баҳсга қисқача тўхталди.
 
“Металлург” – “Насаф”
Мазкур баҳсда менимча меҳмонлар зафар қучса керак. Чунки “Насаф”да ўйин яхши шакллантирилгани кўриниб турибди. Тўғри, бекободликлар ҳам осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. Аммо барибир “аждарлар” ютса керак деб ўйлайман.

“Нефтчи” – “Пахтакор”
Шубҳасиз турнинг марказий учрашувидир. Мазкур баҳсда мухлислар кескин курашларни кўрса ажаб эмас. “Пахтакор”нинг ўйинларини кузатдим. Уларда таркиб анчагина ёшартирилган. Ўйин-услуб ҳам яхши йўлга қўйилган. Маҳорат эвазига ҳам “шерлар” бугун Фарғонадан уч очко билан қайтиши мумкин деб ўйлайман. “Нефтчи”нинг ҳам ўйинларини кўрдим. Жамоа ёмон эмас. Лекин вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, “Пахтакор” барибир кучли. Буни турнир жадвалидаги холат ҳам айтиб турибди. Илгари “Нефтчи” таркибида “Пахтакор”га қарши кўп ўйнаганман. Учрашувдан икки кун олдин мураббийлар бизларни қароргоҳдан чиқармасдан, ўйинга тайёрларди. Менимча “Пахтакор”дан ҳам кўра кўпроқ “Нефтчи” – “Навбаҳор” қарама-қаршилиги қизиқроқ ва томошабоп тарзда ўтарди.

“Машъал” – “Бунёдкор”
Муборакликларнинг ўйинига тушуниб бўлмаяпти. Бир қарасанг сафардан очко билан қайтмоқда. Баъзида эса ўз майдонида имкониятни бой бермоқда. Уларнинг бугунги рақиби “Бунёдкор”нинг ўйинларини кўрдим, таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина экани кўриниб турибди. “Қалдирғочлар”нинг бронза медалига бўлган имконияти ҳамон сақланиб турганини инобатга олиб айтадиган бўлсак, менимча улар бугун камида кичик ҳисобда ғалаба билан қайтади.

“Локомотив” – “Олмалиқ”
Тошкентдаги ўйинда сўзсиз майдон эгалари зафар қучади деб ўйлайман. “Темирйўлчилар” ўтган турда Андижондан ўзлари учун ижобий натижа билан қайтганди. Бу эса уларга бугунги ўйин олдидан руҳан устунлик бериши турган гап. Боз устига “Локомотив” чемпионликка сари харакат қилмоқда. Бундай пайтда ўз уйида мағлуб бўлмасликка уринади.

“Навбаҳор” – “Андижон”

Эртага Наманганда водий дербиси жуда қизиқарли ўтса ажаб эмас. Бу каби ўйинларда жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни катта аҳамият касб этмайди. Ҳар икки жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Наманганлик мухлислар жамоасининг ғалабасини соғиниб қолишди. Анчадан буён “Лочинлар” ютмай қўйди. “Андижон” эса олий лигада қолиш учун курашмоқда. Улар ҳам ғалаба учун борини бериши турган гап. Менимча катта эхтимол билан дербида мезбонларга омад кулиб боқади.

“Сўғдиёна” – “Динамо”
Турнир жадвалида икки ёнма-ён ўрин эгаллаб турган жамоалар ўртасида кечадиган баҳсда кимнинг қўли баланд келишини олдиндан айтиш қийин. Бу қайсидир маънода устоз ва шогирднинг тўқнашуви ҳамдир. Самарқандликлар ўтган сафар уйида мағлуб бўлиб, қимматли очколарни бой берганди. Энди улар шуни Жиззахда қайтариб олиш учун ҳам астойдил уринади. Лекин “Сўғдиёна”га ҳам очко жуда зарур. Ҳар икки клубда ҳам бир хил вазият. Менимча дуранг қайд этилса керак.

“Шўртан” – “Қўқон-1912”
Ғузорликлар аутсайдерлар қаторини тарк этиб улгурди. Уларнинг олий лигада қолиши деярли аниқ бўлиб улгурди. “Қўқон-1912” билан баҳсда менимча дуранг бўлиши мумкин.

“Қизилқум” – “Бухоро”
Навоийликлар ўтган турда Қўқондан мағлуб бўлиб кетганди. Бу сафар энди ўз майдонида мухлисларини ғалаба билан хурсанд қилиши мумкин. Лекин шуни ҳам унутмаслик кеаркки, “Бухоро” гарчи турнир жадвалида сўнгги ўринларда бораётган бўлсада, деярли ютишни бошлади. Адашмасам сўнгги 2-3 ўйиндан бери бухороликлар ғалаба қозонмоқда. Агарда эртанги баҳсда ҳам астойдил харакат қилса, улар ютиши мумкин.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика