RU

Последние новости

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  112 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Умид Аҳмаджонов Республика Олимпия захиралари спорт коллежини тубдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш бўйича топшириқ берди Новости

Умид Аҳмаджонов Республика Олимпия захиралари спорт коллежини тубдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш бўйича топшириқ берди

Кеча Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Республика Олимпия захиралари спорт коллежига бориб, у ердаги шароитларни кўздан кечирган, спортчи ёшлар билан суҳбатда бўлганди.

Бугун эса МОҚ раҳбари Республика Олимпия захиралари спорт коллежи ҳамда бир қатор спорт федерациялари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда мазкур ўқув даргоҳини тубдан реконструкция қилиш, уни жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган замонавий ҳолатга келтириш масаласи кўриб чиқилди.

Умид Аҳмаджонов терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши кўзда тутилган мазкур спорт коллежида таъмирлаш ишларини тезкорлик билан бошлаш юзасидан топшириқ берди. Унга кўра, Республика олимпия захиралари спорт коллежи йил якунига қадар жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий услубда кўриниш олиши лозим.


У ерда олимпия спорт турларига ихтисослашган йўналишларда таълим оладиган спортчилар учун барча шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, коллеж ҳудуди бўйлаб велосипед учиш ва югуриш йўлакчаси барпо этилади. Режага биноан таъмирлаш ишлари шу йил якунига қадар якунланиши кўзда тутилган.

Энг муҳим янгилик сифатида эса коллеж ҳудудида спорт шаҳарчасининг барпо этилиши режелаштирилаётганини қайд этиб ўтса бўлади. Лойиҳага кўра, янги қуриладиган барча спорт иншоотлари, машғулот заллари ва майдонлари дунё андозаларига моманд равишда қад кўтаради. Бу ерда мамлакатимизнинг энг иқтидорли ва келажаги порлоқ ёш спортчилари таҳсил олишади. РОЗК чин маънода терма жамоаларимиз учун асосий тайёргарлик базасига айлантирилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика