RU

Последние новости

13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  0 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  11 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  6 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11

Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси менежерлари билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси менежерлари билан учрашди

Бугун 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюришди.

 “Реал Мадрид” академияси менежерлари билан МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов учрашув ўтказди.

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди.



Умид Аҳмаджонов Испания футболи бугунги кунда бутун жаҳонда ўз ўрнига эга эканлиги, Ўзбекистонда ҳам Испания футболи андозалари асосида иш олиб бориш йўлга қўйилишини маълум қилди.  Шунингдек, “Реал Мадрид” академиясидан ташриф буюрадиган мутахассислар учун ЎФА томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё қилиниши, асосий мақсад “Қироллик клуби” академияси иш тажрибасини ўрганиш, у ерда фаолият олиб бораётган мутахассислардан юртимизда футболни ривожлантириш борасида тегишли маслаҳатлар олиш экани таъкидланди.

Ўз ўрнида Андрес Антонио Ўзбекистонга ташриф буюрганидан жуда хурсанд эканини, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, бу ерда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканликларини маълум қилди.


Учрашув охирида Андрес Антонио Умид Аҳмаджоновга ўзаро ҳамкорлик белгиси сифатида “Реал Мадрид” клуби футболкасини тақдим қилди. Ўз ўрнида Умид Аҳмаджонов ҳам Андрес Антонио ва Хуан Паблога ЎФАнинг эсдалик совғаларини топширди.

Эртага испаниялик мутахассислар “Бунёдкор” клуби стадионига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишади. Шунингдек, соат 11:00да улар иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилиниши режалаштирилган.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика