RU

Последние новости

14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  2 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  10 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  1 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  10 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  10 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  12 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5

Умид Аҳмаджонов: "Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ"

Бугун Миллий олимпия қўмитасида янги мавсум олдидан Суперлига ва Про-лига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва бошқа ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.  
 
Йиғилишда сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга барча шароитлар яратиб берилаётгани, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда ҳакамлик савиясини ошириш, ўйинларнинг холис ва адолатли бошқарилишини таъминлашдар иборат эканини айтиб ўтди.
 
“Ҳакамларимиз савиясини ошириш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳакамлар учун хорижда ўқув-машғулотлар ташкил қилдик, улар учун турли семинарлар ўтказмоқдамиз.
 
Жорий мавсумдан бошлаб  бошқарган учрашувлари учун яхши баҳолар олган ҳакамлар Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан рағбатлантирилиб борилади. Аксинча, қўпол хатоларга йўл қўядиган ҳакамлар эса қайтиб Суперлига ўйинларига қўйилмайди, улар Про-лига мусобақасида ҳакамлик қилишади ҳамда юқори лига учрашувларини бошқаришга муносиб эканликларини бошқатдан исботлашлари керак бўлади.  


 
Мақсад ҳакамларимиз ўйинларни холис ва адолатли бошқаришсин, турли қинғирликлардан узоқроқ юришсин. Ҳакамларнинг ҳаракатлари мунтазам равишда махсус инспекция томонидан назорат қилиб борилишини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Қинғир ишларларга аралашадиган ҳакамлар қаттиқ жазоланади.  
 
Учрашувларни бошқариш учун жойларга боришганида, ҳакамларга нисбатан ҳурмат юқори бўлсин. Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Клуб раҳбарлари, вакиллари ким бўлишидан қатъий назар агар ҳакамларга босим ўтказишга уринишса, ЎФА томонидан жазоланади. Жорий мавсумдан бошлаб ҳакамларнинг ўйинларга бориш-келиш, меҳмонхона харажатлари барчаси ПФЛ томонидан қоплаб берилади. Мақсад - ҳакамлар дахлсиз бўлсин. Ўз ишини сидқидилдан бажарсин. Фақат Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти ҳакамлар ишини назорат қилади ва уларни баҳолаб боради.  
 
Равшан Эрматов бутун дунёда ҳурматга сазовор ҳакам. У эндиликда Суперлига ва Про-лига ҳакамларига кураторлик вазифасини бажаради. Ўзининг катта тажрибаси ва маҳорати билан бошқа ҳакамларга ҳам малака оширишга ёрдам беради. Ҳакамларимиз фақат Ўзбекистон доирасидаги учрашувларда ишламай, ФИФА ва ОФК таснифидан ўрин олган ўйинларда кўпроқ ишлашларига эришишимиз зарур. Бунинг учун ҳар бир ҳакам ўз устида кўп ишлаши, меҳнат қилиши талаб этилади. Шундагина ривожланиш, ўсишни кузатиш мумкин бўлади”, - деди Умид Аҳмаджонов.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика