RU

Последние новости

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Умид Аҳмаджонов: “Футбол — мухлислар учун” Новости

Умид Аҳмаджонов: “Футбол — мухлислар учун”

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида жорий мавсумдаги энг яхшиси бўлгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

3-турда жами 85 209 нафар мухлислар стадионларда Суперлига учрашувларини томоша қилишди. Бу кўрсаткич эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига  яна қизиқиш пайдо бўлганидан дарак беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу кўрсаткич мавсум давомида янада ошишига ишонч билдириб ўтди.

“Юртимизда ўзбек футболига нисбатан қизиқиш деярли сўнганди. Ўтган мавсумда Олий лига ўйинларида стадионлар “ҳувиллаб” ётди. Учрашувларнинг бошланиши ноқулай вақтга қўйилгани, футбол ўйинларидаги нохолисликлар, баъзи ҳакамларнинг адолатсиз равишда ўйинларни бошқариши мухлисларнинг кўнглини футболдан совутганди.

Янги мавсум арафасида Суперлига учрашувларига мухлислар ўртасида қизиқишни орттириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширдик. Биринчи навбатда ўйинлар бошланишини мухлислар учун қулай вақтга белгиладик. Ҳакамлар савиясини ошириш, уларнинг ўйинларни холис бошқаришларини таъминлаш мақсадида уларга турли йиғинлар ташкил этилди, ҳакамлар маошлари оширилди. Футболда адолатни устувор қилишга интилмоқдамиз. Бунинг самарасини барча кўриб турибди.


Мухлислар яна стадионларга қайтмоқда, бу эса футболимизга қизиқиш ортаётганидан дарак беради.

Жорий мавсумда Суперлиганинг 3та турида учрашувларга жами 223 665 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу битта турдаги учрашувлар сони 6тага қисқарганидаги ҳолат. Таққослаш учун, ўтган мавсумда Олий лигада 16та жамоа қатнашган, табиийки, ўйинлар сони кўпроқ бўлган. 2017 йилда дастлабки 3та турда стадионларга жами 133 760 нафар мухлис келган. Гувоҳи бўлаётганингиздек, жамоалар ва ўйинлар сони қисқарган Суперлиганинг дастлабки 3та турида аввалги йилга қараганда 100 минг нафардан кўпроқ мухлис стадионга келди.

Суперлиганинг ҳар бир учрашуви курашларга бой, шиддатли тарзда кечмоқда. Келаси турларда ўйинлар янада қизғин кўриниш олади, ҳар бир очко учун жамоалар жон-жаҳдлари билан курашишади. Бу эса янада кўпроқ мухлисларни стадионларга чорлаши аниқ. Мухлисларнинг стадионларга ташрифини ошириш, уларга қулайликлар яратиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Жумладан, стадионларда махсус оилавий секторлар ташкил қилинди, стадионларда таом ва ичимликлар сотиладиган дўконлар кўпайтирилди. Бу ҳам мухлисларни ўйлаб амалга оширилган ишлардан бири.

Ўз ўрнида юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга келиб, футбол учрашувларини томоша қилишга чақириб қоламиз. Футбол Сиз азиз мухлислар учун”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика