RU

Последние новости

09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  4 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукусда Новости

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукусда

Эртага Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида катта фестивал ташкил этилади.

Фестивал давомида турли спорт тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган. Асосий тантаналар шаҳар марказидаги "Турон" стадионида бўлиб ўтади. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилади.
1 июнь куни ўтказиладиган тадбирда Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти футболчиларидан ташкил топган футболчиларга қарши майдонга тушади.

Бугун мазкур спорт байрамида иштирок этиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги спорт делегацияси ҳамда эстрадамиз юлдузлари Нукусга етиб келишди.

Делегация аъзолари Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон спорт жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Эртанги тадбирда футболчиларимиздан Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов ва Жамшид Искандеровлар ҳам иштирок этади. Қолаверса, U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам делегация билан Нукусга етиб келди.

Эртага бўлиб ўтадиган асосий тадбирни Championat.asia ҳам воқеа жойидан ёритиб боришга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика