RU

Последние новости

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Умарали Раҳмоналиев: "Локомотив" билан ўйин "Бунёдкор"да ёшларга эътиборнинг бир қисми, холос" Новости

Умарали Раҳмоналиев: "Локомотив" билан ўйин "Бунёдкор"да ёшларга эътиборнинг бир қисми, холос"

Кеча Суперлиганинг учинчи тури доирасида навбатдаги икки ўйин бўлиб ўтди.

Тошкентда "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:1) учрашуви турнинг марказий тўқнашуви ҳисобланарди. Икки жамоа ҳам таркибида ёшларга кўпроқ эътибор қаратаётганини инобатга олганда тенг кучли жамоалар саналарди. Ўйиндан сўнг мазкур фикримизга "Бунёдкор"нинг ёш ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев қўшилган ҳолда ўзининг таассуротлари билан бўлишди. 



- Авваламбор ғалаба билан табриклаймиз. Жорий мавсумдан бошлаб асосий таркибда тўп тепиб келяпсиз. "Локомотив" билан ўйиндан сўнг қандай хулосалар пайдо бўлди?

- Ўйин биз кутгандек вазиятларга бой бўлди. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганимиз ғалаба келтирди, деб ўйлайман. Бу оқшомда ўз ўйинимизни кўрсатак ғалаба қозонардик. Амалда бу иш уддаланди. "Локомотив"га қарши баҳс тарихда қолди. Кейинги беллашувларда ҳам шундай ўйин намойиш қилишни мақсад қилганмиз. 

- "Қизилқум" билан ўйиндан сўнг руҳият тушиб кетганди. Жамоада ёш футболчилар кўп. Улар буни енгиб ўтишлари бир мунча қийинроқ...

- Ўша куни ўзимизнинг хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Бу биз учун катта сабоқ бўлди, дея оламан. Натижада икки ҳисса куч билан тайёргарлик кўрдик. Футболда мағлубият ва ғалаба бирга юради. Мағлубиятлардан чўкиб қолмай хатолардан хулоса чиқаришимиз керак. Клубда ёшларга эътибор берилаётгани қувонарли. "Локомотив" билан ўйин юқоридаги жиҳатнинг бир қисми эди, холос.

- Жамоада сизни Канте, деб ҳам чақиришади. Қизиқ, ушбу номни сизга ким берган? Ўзингиз ҳам Кантени кузатиб борасизми?

- Академияда тўп тепаётган вақтимда акаларим қўйишган. Албатта Кантени ўйинларини кузатиб бораман. У мени кумирим. Насиб қилса, шу йўсинда давом этамиз. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика