RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  7 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Умарали Раҳмоналиев: "Бизни қийнаб келаётган муаммога яна дуч келдик" Новости

Умарали Раҳмоналиев: "Бизни қийнаб келаётган муаммога яна дуч келдик"

20 ёшгача ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекиситон — Янги Зеландия учрашувидан сўнг терма жамоа ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизғин руҳда ўтди. Жамоамиз ҳужумкор ўйин кўрсатди. Бизни қийнаб келаётган муаммога яна дуч келдик, яъни вазиятларни якунига етказишда оқсадик. Ушбу камчилигимиз устида ишлашга тўғри келади. Ушбу нуқсон ўйин давомида ҳам бизга панд берди. Кейинги ўйинларда вазиятлардан максимум фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Рақибнинг шундай ўйин намойиш этишини кутгандик ва жамоамиз билан тайёргарлик кўргандик. Чунки рақиб жамоа ҳисобида уч очко мавжуд эди ва уларни дуранг ҳам қониқтирарди. Шу сабабли, Янги Зеландия ҳимоявий ўйин кўрсатиши аъён эди. Иккинчи бўлимда улар шундай ўйин намойиш этишди ҳам. 

Отабек Боймуродов бор маҳоратини ишга солган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Унга ҳеч қандай шикоятимиз йўқ. Тўғри, ўтказиб юборилган биринчи голда нимадир қилиши мумкин эди, бироқ иккинчи голни қайтаришнинг имкони йўқ эди. Чунки рақиб футболчиси томонидан тепилган тўп олис бурчакка йўлланган эди. 

Янги Зеландиянинг ҳимояга таяниб зичлашган ҳолда ҳаракат қилиши, қолаверса, қарши ҳужумларга чиқиш ҳолатларини юқори баҳолайман", деди ёшлар жамоамиз сардори.


Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика