RU

Последние новости

23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  0 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  0 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  69 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  10 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  8 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2

Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас" Новости

Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас"

Кеча Абу-Даби шаҳрида Осиёнинг 2016 йилнинг энг яхшилари тақдирланди. БАА терма жамоаси аъзоси Умар Абдулраҳмон қитъанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Бундай совринни қўлга киритиш катта шараф", - деб гап бошлади 25 ёшли Умар Абдулраҳмон ОФК президенти Шахй Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг қўлидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни олганидан сўнг.

"Бу фақат менинг ютуғим эмас, бу БАА терма жамоаси ва "Ал Айн" клубининг мураббийлари ва футболчиларининг ҳам ютуғи".

"Отам менинг ғалабаларимни кўриши ҳар қандай совриндан кўра қадрлидир. Мен барчасини отам ва оилам учун қилаяпман".

"Статистик маълумотларга кўра бу йил менинг фаолиятимдаги энг яхшиси бўлибди. Шунга қарамай Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмадим. Шундай экан кейинги йилги мақсадим аниқ. Бундан ташқари келажакда яна Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман".

"Агар Европадан яхши таклиф тушса албатта уни кўриб чиқишим керак. Бироқ "Ал Айн" ажойиб клуб, унинг таркибида ўйнашни кўпчилик орзу қилади", - дейди Умар Абдулраҳмон ОФК расмий сайтига.  

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика