RU

Последние новости

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  0 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  21 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Улуғбек Мирзаев: «Бизни оғир дамларда қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!» Новости

Улуғбек Мирзаев: «Бизни оғир дамларда қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!»

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур ўйинлари якунига етди.

 Ушбу турни «қалдирғочлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколари жамғармасини навбатдаги уч очко билан тўлдирган «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» беллашуви бошлаб берган эди. «Бунёдкор» футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев жамоа ютуққа эришган учрашувнинг ташкилий жиҳатларига оид фикрларини билдириб ўтди: 

- Уч ойлик танаффусдан сўнг, ниҳоят, Coca Cola Суперлига мусобақалари давом эттирилди. Мана, бугун, тур баҳслари якунига етди. 13 июнь куни зиммамизда жуда катта масъулият бор эди. Яъни Суперлига рестартидаги илк учрашув айнан «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйинга тўғри келди. Барчанинг хабари бор, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига бир нечта қатъий шарт ва талаблар билан 5 июндан мусобақаларни давом эттиришга рухсат берган эди. Аниқроғи, санитария-гигиена меъёрлари ва қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолатдагина ўйинларни давом эттириш мумкин эди. ПФЛ буни клубларга уқтирди, талабларга амал қилиш шартлигини тушунтирди. Биз ҳам бу талабларни тўғри қабул қилиб, учрашувни чиройли ўтказиш учун жуда катта ҳажмдаги ишларни бажардик. Барча ташкилий масалаларни ижобий ҳал қилиш устида ишладик ва бунинг асносида ортда қолган шанба куни «Бунёдкор» стадионидаги учрашув жуда чиройли ўтди. Беллашув комиссари, ПФЛ вакили Сардор Қудратуллаев билан ўйиндан сўнг суҳбатлашганимизда, у ҳам ижобий фикр билдириб, учрашув ташкилий томондан ҳеч қандай муаммоларсиз ўтганини таъкидлади. Бу, албатта, бизни хурсанд қилди. Қолаверса, жамоамизнинг ғалаба қозонгани кайфиятимизни янада кўтарди. Футболчилар, мураббийлар, клуб ходимлари томонидан қилинган ишлар, меҳнатлар ўз самарасини бергани учун ҳам қувондик. 

Бизнинг бош ҳомийимиз - «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга, клубимиз президенти - «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Ашуровга «Бунёдкор» футбол клубида фаолият юритаётган барча ходимлар номидан чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Чунки куни кеча қўлга киритилган ғалабамиз замирида нафақат меҳнатимиз, балки ҳомийларимизнинг карантин, пандемия вақтида, иқтисодий томондан қийин пайтда жамоамизни қўллаб-қувватлашаётгани, клубимиз фаолияти бир маромда давом этиши учун зарур маблағларни ажратиб беришаётгани ётибди. Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси билан учрашув жуда чиройли ҳамда Республика махсус комиссиясининг талаблари бўйича ўтишида катта ҳажмдаги ишни бажарган «Бунёдкор» стадиони дирекциясига ва ҳар бир ходимига, шунингдек, клубимизнинг фидойи, жонкуяр ишчи-ходимларига раҳмат айтмоқчиман. Таъкидлаганимиздек, бу пандемия вақтидаги илк ўйин эди. Учрашувни қандай ўтказишимиз кўпчиликни қизиқтираётганди. Бизни диққат билан кузатишаётганди. Шукрки, жонкуяр ходимларнинг меҳнати туфайли ташкилий масалаларда доимо илғор бўлганмиз. Бундан кейин ҳам шундай бўлади ва ҳеч кимнинг юзини ерга қаратмаймиз. Доимгидек, намуна бўлишга интиламиз. Бундан кейин ҳам «Бунёдкор»нинг шон-шуҳратини янада юқорига кўтариш учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика