Улуғбек Бақоев: «Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... »
17 сен 2017 09:03
Новости
Улуғбек Бақоев: «Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... »
- Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... Баҳс осон бўлмади албатта. Хамма ўйинчиларимиз бирдек шижоат билан харакат қилди. Тўп билан муомала қилишда ҳам, ўйинни назорат қилиш бўйича ҳам рақибдан яхши ўйнадик. Бунинг учун уларга ва шунингдек “Бухоро” ишқибозларига руҳан далда бериб, қўллаб –қувватлаб туришгани учун алоҳида раҳмат дейман. Учрашувда турли хил вазият бўлиши мумкин. Биз ҳамма вақт бунга тайёр бўлишимиз керак. «Динамо»га қарши жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Бугун шунчаки омад биз томонда бўлмади холос. Лекин ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда кейинги турларда бундан-да кўпроқ харакат қилиб, билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил харакат қиламиз - дейди Улуғбек Бақоев.

«Бухоро» матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Комментарии