RU

Последние новости

16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  2 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1

Улуғбек Бақоев: "Объектив қарасак рақиб кўпроғига лойиқ эди" Новости

Улуғбек Бақоев: "Объектив қарасак рақиб кўпроғига лойиқ эди"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Согдиана

Суперлига. Тур 18

10/09/2022, 20:00

0
:
0
Завершен

Навбахор

45'
90'
46'  Шавкат Саломов (Джасур Хасанов О)
46'  Баходир Насимов (Шохруз Норхонов)
46'  Виталий Денисов (Жавохир Кахрамонов)
62'  Аюбхон Номанов (Абдужалил Маназаров)
67'  Абдужалил Маназаров
80'  Сардор Кулматов
83'  Джасур Хасанов О
89'  Искандар Шайкулов (Даниэл Насриддинов)
26'  Даврон Хошимов
34'  Боян Цигер
59'  Диер Турапов (Жасур Яхшибаев)
73'  Асадбек Собиржанов (Дониёр Абдуманнопов)
85'  Йован Жокич
90'  Азим Ахмедов


"Барча кўрди, бугунги баҳсда "Навбаҳор" устунлик қилди. Сабаби биз охирги 24 кунда 8-учрашувни ўтказдик. Инсон танаси робот эмас чарчайди. Шу боис бугун ўз режамиз бор эди. Объектив қарасак рақиб бугун кўпроғига лойиқғэди. Ўз навбатида шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги бир очко биз учун қадрли",- деди Улуғбек Бақоев.

- Бугунги бошланғич таркибга қараб асосий эътибор ОФК кубогини ютиш деб ўйладик... 

- Йўқ, биз учун барча мусобақадиги ҳар бир ўйин муҳим. Шунчаки яқинда ОФК кубогида ўйнадик ва бугун уч нафар ҳужумкор футболчини захирада қолдиришга қарор қилдик. 

- "Сўғдиёна" зерикарли ўйин намойиш этади деб ҳисоблайсизми? 

- Нима учун? Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бўлади. Мураббий сифати нима билан ўлчанади? Натижа билан тўғрими? Чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб охирги ўринда бўлиш кимга ёқади?

- Бугун "Сўғдиёна" дуранг учун ўйнадими? 

- Ҳа шундай. Рақиб бугун биздан устунлик қилди, чиройлироқ ўйнади. Аммо биз ҳам ўйнадик. Шу сабабли бугунги очко биз учун муҳим. 

- Нима учун ғалаба учун ўйнамадингиз? Ғалаба қозонишига кўзингиз етмадими?

- Агар бошидаги гапларимни эшитган бўлсангиз 24 кун ичидаги саккизинчи ўйинни ўтказдик дедим. Инсон организми темир эмас. У 15, 20 ёки 30 дақиқа ўйнаши мумкин. Бугун йигитларга дам бердик. Ғалабага умид қилгандик, аммо дуранг ўйнадик. 

- Ўзбекистон кубогида Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўласизлар... 

- Яхши ўйин бўлади. Чемпионатда ёнма-ён жойлашган икки жамоа ўртасидаги баҳс. Наманганда мухлислар билан муҳит ҳам бошқача бўлади. Бугунги учрашувдан олдин айтгандим: Кучли жамоа ютсин.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика