RU

Последние новости

04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  0 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  301 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  17 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  62 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2

Улуғбек Бақоев: "Нагаев терма жамоага лойиқ футболчи" Новости

Улуғбек Бақоев: "Нагаев терма жамоага лойиқ футболчи"

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Обод" - "Бухоро" (2:3) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида дастлаб "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этиб ўз фикрларини билдирди. 

- Ўйин тўғрисини айтсам, қийин кечди ва буни ўйиндан олдин футболчиларга ҳам айтгандим. Биз рақибни ўрганиб чиққандик. "Обод" жадвалда охирги ўринда тургани билан ҳар бир очко учун курашмоқда. Ғалаба учун йигитларга ва шунча йўл босиб Бухородан келган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Улуғбек Бақоев. 

- Иккинчи давранинг "Бухоро" учун бошланишини қандай баҳолайсиз? 
- Ижобий. Ҳозирча учта ўйинда етти очкони қўлга киритдик ва бу биз учун яхши кўрсаткич.  

- "Бухоро" бу йил кучли учликка кира оладими? 
- Ҳозирча бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Лекин ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун курашяпмиз. Мавсум охирида кўрамиз, нечанчи ўринда бўлишимизни. Ҳозирда ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқяпмиз. 

- Жамоангизнинг сафардаги ўйини уйдагидан фарқ қиладими? 
- Уйда бизни кўплаб томошабинлар қўллаб туришади. Мухлислар Бухорода ҳақиқий 12-ўйинчи вазифасини бажариб беришади. Сафардаги ўйинларда эса маҳорат эвазига тўп тепамиз. 

- Бугун иккинчи голни ўтказиб юборгач учинчисини ўтказмасак бўлгани деган хавотир бўлдими? 
- Бундай хавотир доим бўлади. Шу боис йигитларга доим охиригача кураш кераклигини уқтирамиз. 

- Ўзингиз ҳам футболчи бўлгансиз. Футболчиларни рақибни менсимасликка ўргатишнинг иложи борми? 
- Албатта, кўпчилик рақибга қараб ўйнайди. Бугунги ўйинда бизда ҳам 20 дақиқача шундай ҳолат бўлди. Билмадим бу нима билан боғлиқ. 

- Кўплаб мухлислар Иван Нагаев нима учун терма жамоага чақирилмаяпти деган саволни беришади. Бу борада сиз нима дея оласиз? 
- Менинг терма жамоа мураббийлари ишига аралашишим яхши эмас. Лекин холис фикримни билдирадиган бўлсам, Нагаев ҳам терма жамоага лойиқ футболчи. Ҳар ҳолда имконият берилса ўзини кўрсата олади. 

- Сизнингча, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси ким? 
- Яхши ҳужумчилар бор, лекин бир текис ўйнаш осон эмас. Ҳамманинг футболда ўз даври бўлади. Аммо кимнидир алоҳида мана шу зўр ҳужумчи деб ажратиб кўрсата олмайман. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика