Улуғбек Бақоев: "Кучли жамоа ғалаба қозонсин"
10 сен 2022 18:54
Новости
Улуғбек Бақоев: "Кучли жамоа ғалаба қозонсин"
- Бугунги ўйинга тайёргарлик қандай кечди? Жамоанинг ҳозирги кайфияти қанақа?
- Жамоамиз кайфияти яхши. Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда тайёгарлик олиб борамиз.
Ҳар икки жамоа жорий мавсум ўйин тарафлама ҳам, турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб ҳам қизиқарли ўйин намойиш қилиб келмоқда. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув гувоҳига айланамиз. Кучли жамоа ғалаба қозонсин.
- Намангандаги ўйинда "Сўғдиёна" охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди. Бугун рақибдан қандай ўйин кутяпсиз?
- "Навбаҳор" тартиб-интизомли ва дўстона жамоа эканлигини биламиз. Биринчи даврада омадли гол уриб олиб, ғалабага эришгандик. Аслида дуранг адолатли эди, лекин ютгандик.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 20:00 да бошланади.
Ушбу суҳбат видеосини телеграмдаги каналимиз орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии