RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Улуғбек Бакаев: "Сабр, сабр ва яна сабр" Новости

Улуғбек Бакаев: "Сабр, сабр ва яна сабр"

Coca Cola Суперлигаси 5-турида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Бухоро" устози Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.


- Тўғрисини айтганда, йигитлар нимадандир қўрққандек бўлишди. Кейинчалик керак бўлмаган гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ўзимиз ҳам вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Жамоанинг жисмоний ва рухий ҳолати талаб даражасида эмас. Кетма-кет тўртинчи мағлубият. Жамоа рухий тушкунликка тушиб қолган. Бундан чиқиб кетиш керак, йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Барча ҳаракат қилди, ҳеч кимга эътироз йўқ. Ишлашда давом этамиз. Мухлисларга эса сабр қилишларини сўраб қолардим. Аста-секинлик билан ўсиб ривожланишда, Кубок ва чемпионатда ғолиблик учун ўйнашга ҳаракат қиламиз. 

- Иккинчи бўлим арафасида бир йўла 3 ўзгариш қилдингиз.

- Биринчи бўлимда марказда тўпни кўп йўқотдик ва кўп ушлаб турдик. Ўйинни ўзгартириш керак эди ва барчасини хавф остида қолдиришга тўғри келди. Ўз навбатида рақибларда очиқ ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Ўтказиб юборилган иккинчи гол сўнгги дақиқада киритилди. Ўшанда ҳам дарвозабонни олдинга чиқардик. Бу футбол, хуштаккача ўйнаш керак. Шундай қилишга тўғри келди. 1:0 ва 2:0нинг фарқи йўқ. Иккинчи гол ҳеч нимани ҳал қилмади ҳисоб.

- Жамоа раҳбарияти Сизга қандай вазифа қўйди?

- Аввало, кетма-кет уч марта мағлуб бўлган жамоага уч очко тақдим қилиш керак эди. Энди бундай тушунтирсам. Йўқотилган очколарни ғалабалар орқали тўлдириб бориш. Кейинчалик вазиятга қараймиз. Ҳозирча нимадир дейиш қийин. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман, биз эса ишлашда давом этишимиз керак.

- Иккинчи давра олдидан таркибга қайсидир футболчиларни олиб келишни ўйлаб қўйдингизми?

- Трансферлар ойнасигача ҳали 8 ўйин бор. Ҳозир бу борада ўйлашга эрта. Ўйинлар давомида барчасини кўриб борамиз. Балки футболчи олмасмиз, балки олармиз. Барчаси футболчиларга ва улранинг кўрсатаётган ўйинларига боғлиқ. Ҳолат оғир. Аммо иложсиз ишнинг ўзи йўқ.

- 2017-2018 йилги мавсумда Сизнинг қўл остингиздаги жамоа яхши ўйин кўрсатган ва мухлисларнинг ишончи катта эди. Бу Сизга босим бермайдими?

- Агарда мухлислар бироз сабр қилишса, қўллаб-туришса, стадионни тўлдиришса, уларни хурсанд қиламиз. Шунчаки сабр, сабр ва яна сабр керак. Ҳозирдан ваъда бераман, ҳали биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика