Улуғбек Бакаев: "Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш"
05 авг 2023 23:26
Новости
Улуғбек Бакаев: "Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш"
Улуғбек Бакаев: "Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг жамоа тушкун руҳий ҳолатда эди. Сўнгги икки баҳсда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бугунги учрашув учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ўйин аввалгиларидек чиройли бўлмасада, ғалабага эришдик. 3 кун аввал Кубок баҳсида иштирок этдик, жисмоний ҳолат бўйича рақиб устунроқ эди. Бўшашганимиз йўқ. Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш".
- Станисавлевич ва Холтўраевларни алмаштирдингиз...
- Яқиндагина Кубок ўйинида иштирок этдик, Станисавлевичнинг жисмоний ҳолатида муаммо бўлгани учун унинг ўрнига Хумоюнни туширдик ва тўғри қилибмиз. Бу тактик ўзгартириш эди.
- Бугунги баҳсда иштирок этган йигитларингизга неча баҳо қўйган бўлардингиз?
- Ҳозир баҳо қўйиш... Бугун натижа муҳим. Чунки жамоа тушкун ҳолатда, сўнгги икки баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол қўйиб юборганди. Бугун дарвозамизни "қуруқ" сақлаб, ғалаба қозонишни мақсад қилгадик. Вазифа уддаланди.
- Икич ҳақида фикрингиз?
- Юқори даражали футболчилиги кўриниб турибди. Жамоа нолга ўйнадими, демак у яхши ҳаракат қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии