RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  32 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Улуғбек Бакаев: "Кубокда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак" Новости

Улуғбек Бакаев: "Кубокда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Янгиер" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.

- "Янгиер" яхши футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Уларда бунга иштиёқ бор эди. Бизда эса нималардир ўхшади, нималардир эса йўқ. Ўйиндаги баланс ёмон эмас, яхши гол уриб олдик. Айрим режаларимиз бор эди, бир қанча футболчиларни синаб олдик. Жамоани ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бугун ўйинга ўзларини баҳш қила олишди ва қаттиқ ҳаракат қилишди.

- "Бухоро"даги навбатдаги ғалабангиз билан табриклайман. Жамоанинг олдига кубок баҳсларида қандай вазифа қўйилган?

- Чемпионат ҳам, кубок ўйинлари ҳам муҳим. Аввало кубокда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак. Ундан кейин бизда белгиланган тартибда йиғинлар бўлади. Чемпионатда эса ҳолатимиз унчалик яхши эмас. Эндигина 7 очко жамғардик. Ҳозир барча жамоалар маълум бир вазифаларини бажариш учун тер тўкмоқда. Бизда ҳам шундай мақсадлар бор. Ҳар бир ўйинда бизга ғалаба керак. Учрашувга майдонга тушаётганда рақибни ҳурмат қиляпмиз. Ўз навбатида самарали ўйин кўрсатишни, ғалаба қозонишни истаймиз. Шу сабабли ишлар доим ҳам ўхшамаяпти. Ҳозир эса кубокда гуруҳ босқичидан чиқиб олишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика