RU

Последние новости

23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  5 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  2 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  85 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   79 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4

Улуғбек Бакаев: "Бухоро" билан шартномам бор. Жамоани Про лигага яхши тайёрлаб, яна Суперлигага қайтаришни мақсад қилганман" Новости

Улуғбек Бакаев: "Бухоро" билан шартномам бор. Жамоани Про лигага яхши тайёрлаб, яна Суперлигага қайтаришни мақсад қилганман"

Бугун Cоcа Cоlа Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Бухоро" – ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Кўп вазиятга эга бўлдик. Гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. ОКМК ўз имкониятидан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Мухлисларга барчаси учун раҳмат айтмоқчиман. Кейинги мавсум бизга сабр керак бўлади. Яна Суперлигага қайтиш учун меҳнат қилиш керак. Ҳаёт эса давом этади. Кейинги йил яна Суперлигага қайтишни мақсад қиламиз.

- Санжар Турсуновнинг голи ҳақидаги фикрингиз?

- У вазиятда фол бор ёки йўқ буни аниқ айта олмайман, аммо рақиб ўйинчиси майдонда ётганда жамоа фейр-плейга амал қилиши керак деб ўйлайман. Фейр-плей эса бўлмади, балки улар кўрмай қолишгандир. Билмадим, тўғриси. Шахсий фикримча, фейр-плейга амал қилиш керак эди. Собиқ футболчи сифатида шундан фикрдаман. 

- "Бухоро" мухлисларини ҳозир бир савол қийнамоқда. Улуғбек Бакаев кейинги мавсум ҳам жамоада қоладими? Жамоа раҳбарияти билан шу масала бўйича гаплашиб олдингизми?

- Бизда шартнома бор. Мен жамоани Про лигага тайёрлайман ва Суперлигага олиб чиқишга ҳаракат қиламан.

- Ёрдамчиларингиз ҳам жамоада қолишадими? 

- Билмадим. Кимдир келади, кимдир кетади. Бу саволларга ҳозир аниқ жавоб бериш қийин.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика