RU

Последние новости

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди" Новости

Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни жуда ёмон бошладик. Ўйинга диққат эътиборимизни қарата олмадик, агрессив футбол намойиш этмадик ва руҳан тайёр эмасдик. Бунинг сабаблари нимада билмайман. Бунинг устига тезкор гол ўтказганимиз ёмон таъсир қилди. Асосий таркибда майдонга тушган бир нечта футболчимиз умуман киришиб кета олмади. Хуллас тушунарсиз нарсалар рўй берди. Натижада танаффус пайти ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Иккинчи тайм "Қизилқум" чуқур ҳимояланди, биз эса кўпроқ ҳужумга ўтдик. Тўп бир марта устунга тегди, яна бир вазиятда бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни рақиб ўйинчиси қайтариб қолди. Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди. Лекин "Қизилқум" ютди ва уларни ғалаба билан табриклайман ҳамда кейинги ўйинларга омад тилайман.

- Иккинчи таймда Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушгач, жамоангиз ўйини кучайди. Бу футболчини асосий таркибда туширса бўлмасмиди?

- Бизда 23 нафар футболчи бор ва ҳамманинг асосийда ўйнагиси келади. Биз эса барчани бирдек кўриб имкон беришга ҳаракат қиляпмиз. Баъзан сен футболчига имкон берасан, у эса бу имкониятдан фойдалана олмайди. Шуни сира тушунмайман. Шаҳбоз - профессионал, у иккинчи таймда тушган бўлишига қарамай, жамоа фойдаси учун ҳаракат қилди.

- Шоҳруз Норхонов бугун собиқ жамоасига гол урди. 

- Унда вазиятлардан фойдаланиш ҳисси юқори. Баъзан ҳеч ким кўрмаган жойда пайдо бўлиб гол уради. Мен Шоҳрўзни гол ургани билан табриклайман.

- Айтиб ўтганингиздек, иккинчи таймда "Бухоро" кўп ҳужум қилди, бироқ дарвозага зарба беришга келганда фақат битта аниқ зарба йўллади. Бундан гўёки дарвозага зарба берадиган футболчи жамоангизда йўқдек кўриняпти.

- Сиз йўқ деб айтдингизми, демак йўқ. Чунки биз футболчиларга доим зарбасиз гол бўлмаслигини айтамиз. Тўпни ҳадеб уч-тўрт марта узатган билан рақиб ҳам 5-6 марта тўпга яқинлашган бўлади ва сенда гол уриш имконияти камайиб кетади. Вазият бўлдими, тепиш керак. Буни кўп бора таъкидлаймиз. Лекин футболчилар эшитишни хоҳламаяпти ёки улар тепишни билмаяпти.

- Ўзингиз ўйнаган пайтда кўп голлар урардингиз. Ёки у пайт ҳимоячилар бўлмаганми?

- Албатта, у вақтларда ҳам яхши ҳимоячилар бўлган. Лекин ҳужумчилар ҳам вазият топиб гол урган. Тўғриси, ҳозирги ҳолатимизни бир сўз билан ифодалаш қийин.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика