RU

Последние новости

19:05Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  38 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  5 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  37 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  4

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари Новости

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" жамоаси бу турда меҳмонда "Бухоро" билан куч синашди. Про лигада 5 та тур ортда қолдики бу икки жамоанинг дарвозасига ҳали ҳеч ким йўл топа олгани йўқ. Айниқса муборакликлар дарвозабони Умиджон Ҳамроев аввалги учрашувларда бўлгани каби "Бухоро"га қарши ўйинда ҳам бир нечта вазиятларда жамоасини қутқарди. Ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келаётган кипер тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси - Сергей Петров ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси ўтган турда "Олимпик Мобиуз" меҳмони бўлди. "Шунқорлар" шу куни украиналик ҳужумчи Сергей Петров томонидан амалга оширилган хет-трик эвазига сафардан уч очко билан қайтди. Петров бундан ташқари жорий йилда битта учрашувда 3 та гол урган илк футболчига айланди. Шубҳасиз у турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи - Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал"нинг Про лигадаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. Жамоа 5-турда Тошкентда "Бухоро" майдонидан ортга 1 очко билан қайтди. Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтганига қарамасдан Асрор Алиқулов шогирдлари тартибли ўйини билан рақибга имконият қолдирмади. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика