RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Украиналик футболчиларга Ўзбекистонда қанча тўлашади? Новости

Украиналик футболчиларга Ўзбекистонда қанча тўлашади?

Украиналик футболчилар қанча пул эвазига чет давлатларга йўл олишяпти.
Украина футбол бозори сўнгги йиллар давомида нафақат легионерларнинг эътиборини йўқотди, балки ўз футболчиларидан ҳам айрилмоқда. Украина чемпионати бир неча йил олдин яхши маош бериладиган Европанинг топ-10 мамлакатларига кирар эди. Бунга сабаб Украинадаги нотинч ҳолат ва гривнанинг қадрсизланиши. Фақатгина грандлар - "Динамо", "Шахтёр" ва "Днепр" ўз сафидаги кучли футболчиларнинг шартномаларида кўрсатилган маблағни тўлаб бериши мумкин.

Украина чемпионатининг қолган клублари борига шукр қилишмоқда. Кўпчилик футболчиларнинг маошлари гривнада белгиланган, гривнанинг баҳоси 2,5 баравар тушиб кетди. Бу вазият туфайли кўплаб футболчилар МДҲ мамлакатлари клубларига ўтиб кетяпти. У ерда ҳам ўйинчиларга катта талаб йўқ.

Футбол агентларига қўнғироқ қилиб, Украина чемпионатининг ўртача клубдагиларнинг маоши 50-80 минг гривнани ташкил этмоқда. Биринчи лигада 10-20 минг. Ҳозирда қўшни давлатлардаги маош қанчалигига қизиқиб кўрдик.

ОЗАРБАЙЖОН. Чемпионатдаги легионерларнинг ўртача маоши 25 минг атрофида. "Габала"нинг украиналик мураббийи Григорчук қийинчиликсиз ўз ватандошларини бу жамоага чақирмоқда.

БЕЛАРУСЬ. БАТЭ ёки Минскнинг "Динамо"сига ўхшаган бой клублар 15 минг атрофида тўлашади. Қолганлари эса 3 ёки 4 минг. Бошқалар ҳам кўпроқ олиши мумкин эди, аммо мамлакатда янги қабул қилинган қарор сабаб буни иложи йўқ. Барча клублар маошни маҳаллий рублда тўлайди, бу маблағни долларга ўгириш учун жуда кўп солиқ тўлашга тўғри келади. 

ҚОЗОҒИСТОН. Ўртача минг, аммо баъзиларга 10 мингача тўлашади. Шу сабабли, қозоқ чемпионати худди Озарбайжон каби украиналикларнинг кўпларини ўзига торта олади. Яқинда "Динамо" тарбияланувчиси "Ордабаси" футболчисига айланди.

ЎЗБЕКИСТОН. Пойтахтнинг "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари легионерларга ойига ўн минг ёки ундан кўпроқ тўлай олади. Қолган клублар эса 3-5 минг. Ўз пайтида Демяненко қўл остида Осиёнинг "Лига Европа"сини ютган "Насаф" яқинда "Таврия" ва "Черноморец"нинг собиқ ҳужумчиси Коблашни ўз сафига қўшиб олди.

МОЛДОВА. Ўртача клубларда четдан келганларга бир ой учун 4 минг тўлай олишади, етакчилар эса 7 минггача.

Болтиқ бўйи мамлакатлари. У ерда украиналиклар ойига 1,5 минг ёки 2 минг евро олишлари мумкин. Мукофот пуллари ҳам бор.

ПОЛЬША. Олий лигадаги ўртача "градус" 5-7 минг евро. "Легия" ва "Лех" легионерларга 10 мингдан 15 минг еврогача тўлай олади. Биринчи лигада маош 2 минг еврогача. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика