RU

Последние новости

20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: ""Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  1 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  9 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  3 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  12 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди" Новости

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Украина бош мураббийи Олександр Косенко сайтимизга интервью берди.

"Нидерландия жуда яхши жамоа. Учрашув қийин ўтди. Аммо шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, сабаби улар матонат кўрсатишди, таслим бўлмади ва охиригача курашди. Бу биз учун жуда муҳим жараён ҳисобланади.

Шукрки, барча режаларимиз амалга ошмоқда. Мана исбот, чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Энди кейинги рақибга қарши тайёргарлик кўрамиз.

Кейинги рақибимизни эртага билиб оламиз ва ғалаба қозонган жамоага қарши тайёрланамиз. Испания — Венесуэла жуфтлигида фаворитни айта олмайман, чунки фаворитлар ҳар доим ғолиб чиқавермайди. Шундай экан, қайси жамоа устун келса, ўша жамоага қарши шайланамиз.

Шу ўринда, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг қўллаб-қувватлови биз учун жуда муҳим, улар бизга мотивация беради", деди 54 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика