RU

Последние новости

02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  40 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  1 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  4 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  23 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  1 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 23:19Бир-икки, бир-икки...  10 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  14 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  4 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  2 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  67 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  2 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  2

УФФ ВА ПФЛ кўмагида янги лига ташкил этилмоқда Новости

УФФ ВА ПФЛ кўмагида янги лига ташкил этилмоқда

Ўзини киберфутболда синаб кўрмоқчи бўлганлар ва бу борада ўзини кучли деб ҳисоблайдиганлар учун ажойиб янгилик.

Ўзбекистон футбол федерацияси (УФФ) ҳамда Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) кўмагида киберфутбол бўйича Профессионал киберфутбол лигаси (ПКФЛ) ташкил этилмоқда. Бу лига Ўзбекистон тарихида янги форматдаги илк чемпионат бўлиб, PS4 (PlayStation 4) бўйича FIFA17 ўйинида 18 ёш ва ундан катта бўлган мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қатнашиши мумкин. Бу турнирда 2 та лига ташкил этилади. Олий лига ва биринчи лига.


Бу лигаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун саралаш баҳсларида қатнашиш керак. Саралаш икки босқичдан иборат бўлади: Вилоятлараро ва Республика Гранд финали. Вилоятлардаги саралашларда ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олишади. Гранд финалда кучли 16 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 32 таликка кирган қолган 16 иштирокчи эса биринчи лига иштирокчисига айланади.

Ушбу турнирга футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган клублар раҳбариятларини ҳам таклиф этамиз. Ҳар бир клуб бир киберфутболчини танлаши мумкин. Ўша ўйинчи ПФКЛда жамоа номидан иштирок этади ва ҳар бир ўйинни клуб формасида ўйнайди. 




Лойиҳа УФФ ва ПФЛ расмий қўллаб-қувватлаши асосида "Virtual Football" компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.


Саралаш баҳслари сентябрь ойида бошланади. Олий лига ва биринчи лига ўйинларига октябрь ойида старт берилади.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.


Мурожаат учун телефонлар: +998 71 245-52-92

                                                  +998 94 606-73-33

                                                  +998 90 168-52-91

Мусобақа ucff.uz сайти орқали батафсил ёритилиб борилади.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика