"Уфа"нинг уч футболчисида коронавирус борлиги гумон қилинмоқда
12 июл 2020 15:45
Новости
"Уфа"нинг уч футболчисида коронавирус борлиги гумон қилинмоқда
РПЛнинг 27-тури доирасида "Ростов"га қарши ўйиндан кейин "Уфа"нинг камида 3 футболчиси коронавирусга чалинган бўлиши мумкин.
"Ўйиндан олдин барчанинг тести манфий натижа берганди. Бироқ ҳафта якунида топширилган тестларда мусбат натижалар ҳам бор. Камида 3 футболчи коронавирусга чалинганликда гумон қилинмоқда. Касалланганлар кутилганидан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин", деб ёзади РКБ нашри.
Олдинроқ "Уфа" клуби бош директори бир футболчида коронавирус аниқланганини айтганди, бироқ ном сир тутилганди. Ўша футболчи "Ростов"га қарши баҳсда иштирок этмаганлиги маълум қилинганди.
Қайд этиш керак, Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Уфа" бир неча соатлардан кейин Москвада "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради.
Комментарии