"Уфа" Остон Ўрунов учун қанча тўлайди?
21 фев 2021 01:11
Новости
"Уфа" Остон Ўрунов учун қанча тўлайди?
Юртдошимизнинг "Спартак"дан "Уфа"га ўтиши бўйича тафсилотлар маълум бўлди.
"Уфа" "Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

Metaratings.ru хабарига кўра, "Уфа" футболчининг 11 ўйинлик ижараси учун 5,5 миллион рубль тўлайди. Ўрунов майдонга тушган ҳар бир ўйинда (камида 45 дақиқа ўйнасa) бу миқдор 400 минг рублдан камайиб боради. Агар ўйинчи жароҳат олса, ушбу шарт ҳисобга ўтмайди.
Ўруновнинг "Уфа"даги йиллик маоши 600 минг еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, клуб футболчини 3 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии