RU

Последние новости

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  118 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Уэйн Руни билан интервью Новости

Уэйн Руни билан интервью

“Манчестер Юнайтед” сардори Уэйн Руни мухлислардан келган саволларга жавоб берди.

Унда Руни энг секин ва тез ўйинчилар, севимли мусиқаси, голи, Жозе Моуриньо, Ибрагимович ва бошқа турли мавзуларда берилган саволларга фикрларини айтиб ўтди.


– Жозе Моуриньо билан ишдан қандай таассуротларга эгасиз?

– Барчаси ажойиб. Қўлимизни туширмасдан ишлаяпмиз. Энди унинг барча собиқ клублари билан нега муваффақиятга эришгани тушунарли. Унинг қўл остида кейинги учрашувларни сабрсизлик билан кутяпман.

– Майдонда қандай қилиб етакчига айландингиз? Буни ўргандингизми ёки ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўлдими?

– Ўз-ўзидан. Рой Кин, Гари Невилл, Стивен Жеррард ва бошқа ўйинчилар ўзини қандай тутишини кузатдим – бу изсиз кетмади. Жамоадаги шерикларим мендан нима кутиши ва улардан нима кутишимни тушуниб етдим.

Хайрия фондингиз Африкада ишлайдими?

– Ҳозирча биз мен ва оиламга алоқаси бор болалар билан ишлаяпмиз. Айни пайтда бу маҳаллий тоифада амалга оширилмоқда. Келажакда кенгайишни режалаштиряпмиз. Шу жумладан, Африка ҳудудида ишлашни ҳам.

– Энг севимли ўйинингиз қайси?

– Москвада “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси финали. Ўйин осон кечмаган, пенальтилар серияси ҳаммасини ҳал қилганди. Ютқазадиганга ўхшагандик. Лекин ўша ғалабадан кейин барча ишониб бўлмас ҳисларни туйди. Бошқа учрашувларда бундай роҳатланиш бўлмаганди.

“МЮ”нинг энг тез футболчиси ким?

– Антонио Валенсия, Антони Мартиал, Люк Шоу.

Жамоа футболчилари одамда нима истеъмол қилишади?

– Мева, йогурт билан нонушта қиламиз. Тушликда спагетти, товуқ гўшти, балиқ ейиш мумкин. Кечки овқатда эса товуқ ва сабзавотлар. Ҳаммаси оддий, ҳатто етмайдигандек туюлади. Муҳими ҳолатни бирдек сақлаш.

– Қандай мусиқа тинглайсиз?

– Инди-рокни ёқтираман: Жеймс Бэй, Эд Ширан, Стереофоникс. Мен учун бу энг яхши мусиқа. Улар кулай олишади, чолғуларни чалишади ва шу билан бошқа мусиқачилардан фарқ қилишади.

“Юнайтед”нинг энг секин футболчиси ким?

–Дэйли Блинд (кулади). У барчасини тез ўйлаши билан маромга келтиради.

Бу мавсум сиздан ўзига хос голлар кутсак бўладими?

– Умид қиламанки, ҳа. Ҳар бир урилган гол ёқимли. Қийин учрашувда ғалаба голи тасаввур қилиш мумкин бўлганидан яхшироқ. Бундай тўплар узоқ вақт эсда қолади.

Қайси голингиз хотираннизда сақланиб қолган?

– “Манчестер Сити”га қарши чалқанчасига урган голим энг яхшиси. У дербида бизга ғалаба келтирган. Энг кўп сақланиб қолгани эса 19-чемпионлик келтирган учрашувда “Блэкберн” дарвозасига пенальтидан киритган тўпим.

Қачондир мураббий бўлишни хоҳлармидингиз?

– Ҳа. Футбол – бутун ҳаётим. Мураббий лицензиясини олишга умид қиламан. Фаолиятимни тугатганимда бу билан шуғулланаман. Кимдир менга шундай имкон тақдим этса, бу билан машғул бўламан.

– Златан Ибрагимович билан биргаликда ўйнаш хоҳиши кучлими?

– Ҳа. Уни жаҳонда охирги ўн йилликда энг яхши ҳужумчилардан бири деб ҳисоблайман. У ҳар бир клубида соврин ютган. Умид қиламанки, биз чиқишиб кетамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика