Уэлбекнинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида
15 мая 2015 11:20
Новости
Уэлбекнинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Манчестер Юнайтед"га қарши Англия чемпионати 37-тур олдидан жамоа футболчиларининг аҳволи ҳақида маълумот берди.
"Окслейд-Чемберлен, Дебюши ва Артета тайёр эмас. Уэлбек ўйингача тузалиши мумкин. Рэмси ҳозирча машғулотда иштирок этмади. Бизда жиддий жароҳат олганлар йўқ. Уэлбек тез орада майдонга қайтиши мумкин, аммо у ўз формасини тилкаб олгани йўқ. Қолган йигитларни қанча кутиш кераклигини билмайман, лекин улар бу мавсумда майдонга чиқишига умид қиляпман" - дейди Венгер.
Комментарии