RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

UEFA.com: ЕЧЛ. Нимчорак финал ўйинларининг рамзий терма жамоаси Новости

UEFA.com: ЕЧЛ. Нимчорак финал ўйинларининг рамзий терма жамоаси

УЕФА расмий сайти Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг дастлабки ўйинларидан келиб чиққан ҳолда, рамзий терма жамоани тузиб чиқди.
Дарвозабон: Бернд Лено ("Байер")

Фақатгина "Байер" ўз майдонида "қуруқ" ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. "Атлетико"га қарши ўйинда дарвозабоннинг хизматлари эвазига германияликлар дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Ҳимоячи: Бранислав Иванович ("Челси")

Ҳимоячининг муҳим ўйинларда муҳим голлар киритиши одатий ҳолга айланмоқда. Футболчи Париждаги ўйинда ҳам Терри ва Кэхилларнинг тўп оширишларини голга айлантира олди.



Ҳимоячи: Вячеслав Шевчук ("Шахтер")

Ҳаттоки Томас Мюллер билан тўқнашувдан сўнг ҳам футболчи ўйинда ўзини кўрсата олишга муваффақ бўлди.



Ҳимоячи: Аймен Абденнур ("Монако")
Агар Рикарду Карвалью ва Андреа Ражилар жароҳатлари сабабли заҳира ўриндиғида бўлмаганларида, Аймен ҳаттоки ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган бўларди. У Лондондаги ўйинда ишончли тарзда ҳаракат қила олди.


Ҳимоячи: Марсело ("Реал")

Футболчи "Шальке"га қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш билан биргаликда гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.



Ярим ҳимоячи: Фабиан Фрай ("Базель")
Бугунги "Базел"ни Фабиан Фрайсиз тасаввур қилиш қийин. У буни "Порту"га қарши ўйинда ҳам исботлади.


Ярим ҳимоячи: Хакан Чалханоглу ("Байер")

"Атлетико"га қарши ўйиннинг 57-дақиқасида Беллараби ошириб берган тўпни Туркия терма жамоаси футболчиси ўзининг кучли зарбаси билан рақиблар дарвозасига тўғирлаб қўйди.


Ярим ҳимоячи: Фабиньо ("Монако")
Фабиньо аслида ҳимоячи ҳисобланади. Аммо, Жереми Тулаланнинг йўқлиги футболчини ярим ҳимояда ўйнашига сабаб бўлди.  21 ёшли футболчи эса ушбу чизиқда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.


Ҳужумчи: Луис Суарес ("Барселона")

Суарес Англияга қайтишни дубл билан нишонлади. Унинг ушбу ўйиндаги ҳаракатлари "Барселона"нинг кейинги босқичга чиқиш ишини жудаям осонлаштирди.


Ҳужумчи: Криштиану Роналду ("Реал")

Португалиялик футболчи ўтган мавсумда Гельзенхиркенда иккита гол киритишга муваффақ бўлганди. Бу сафар эса у битта гол киритди ва уни Раулни рекордини такрорлашдан битта гол ажратиб турибди. 


Ҳужумчи: Альваро Мората ("Ювентус")

Альваро Мората "Боруссия"га қарши бўлиб ўтган ўйиндаги ғалабада ҳал қилувчи вазифани бажариш билан биргаликда голли узатма муаллифига айланишга ҳам муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика