УЕФА "Ювентус"ни Конференциялар лигасидан четлатиб, молиявий фирибгарлик ишини ёпиб юбориши мумкин
23 июн 2023 20:20
Новости
УЕФА "Ювентус"ни Конференциялар лигасидан четлатиб, молиявий фирибгарлик ишини ёпиб юбориши мумкин
"Ювентус" УЕФА билан молиявий фирибгарликлар иши бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Клуб раҳбарияти ва ҳуқуқшунослардан иборат делегация УЕФА билан келишиш ва масалани ҳал қилиш учун Туриндан Ньонга учиб кетди.
"Ювентус" бу йил Конференциялар лигасидан четлатилиб, клубнинг молиявий фирибгарлик ишларини ёпиб юбориш ва бу мавзуга бошқа қайтмаслик варианти бор. Бу келишув бўйича, Турин клуби айбини расман тан олган бўлади.
Гап фақат УЕФАнинг айбловлари ҳақида кетмоқда. Бу Италия судларидаги ишларга алоқадор эмас.
Бунга қадар "Ювентус" ўз капиталларини сохталаштиргани учун 10 очкодан маҳрум қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии