УЕФА Роналду, Месси ҳамда Ван Дейкдан кейинги футболчиларнинг қанча очко йиғганини эълон қилди
15 авг 2019 23:15
Новости
УЕФА Роналду, Месси ҳамда Ван Дейкдан кейинги футболчиларнинг қанча очко йиғганини эълон қилди
Хўш, овоз бериш натижларига кўра, Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Виржил Ван Дейк («Ливерпуль», Голландия), Криштиану Роналдудан («Ювентус», Португалия) кейинги ўринларда кимлар жой олган?
4. Алиссон Беккер («Ливерпуль», Бразилия) — 57 очко тўплаган
5. Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал) — 51
6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) — 49
7. Эден Азар («Челси”/”Реал», Бельгия) — 38
8-9. Маттейс Де Лигт («Аякс”/”Ювентус», Голландия) — 27
8-9. Френки Де Йонг («Аякс”/”Барселона», Голландия) — 27
10. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити», Англия) — 12
Эслатиб ўтамиз, УЕФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими 29 августда Монакода бўлиб ўтади. Шу куни ЕЧЛнинг янги 2019/20 йилги мавсумининг гуруҳ босқичига ҳам қуръа ташланади.
Комментарии