УЕФА нинг собиқ президенти вафот этди
05 июн 2019 12:05
Новости
У 89 ёшда эди. Швециялик собиқ бошқарувчи кеча узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.
Йоханссон УЕФАни 1990 йилдан 2007 йилгача бошқарган. У бу лавозимда узоқ вақт ўтириш бўйича рекордчи ҳисобланади. 1967 йилдан 1980 йилгача "АИК" клуби президенти лавозимида ишлаган. Кейинчалик у клубнинг фахрий президенти этиб тайинланган.
Айнан унинг даврида УЕФАда ислоҳотлар даври бошланди ва биз севиб кўрадиган Чемпионлар Лигаси мусобақаси ташкил этилди. Европа мамлакатлари қўллаб-кувватлаганига қарамай, 1998 йилги ФИФА президентлиги сайловларида ютқазди. У ўшанда Йозеф Блаттерга ютқазган эди. Агар ўшанда Йоханссон сайловда ғалаба қозонганида бугунги футбол қандай бўларди? Афсус, футбол оламининг буюк одами ҳаётдан кўз юмди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии