RU

Последние новости

21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  10 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2

УЕФА миллатлар лигаси форматини тасдиқлади Новости

УЕФА миллатлар лигаси форматини тасдиқлади

Теги :  УЕФА
УЕФА миллатлар лигаси регламентининг якуний талқинини тасдиқлади.

Бу турнир терма жамоаларнинг ўртоқлик учрашувлари ўрнини эгаллайди ва жамоаларга ўзига даража бўйича мос бўлган рақиб билан ўйнаш имконини беради. Мусобақада Европанинг барча 55 жамоаси иштирок этади. Жамоалар ЖЧ-2018дан кейинги рейтингига қараб тўрт лигага (A, B, C, D) бўлинади.

УЕФА матбуот-хизматининг маълум қилишича, А лигада 12та топ-жамоалар иштирок этади. Кейинги 12та жамоа B лигада қатнашади, навбатдаги 15та жамоаси эса C лигада, қолган 16таси D лигага ўтказилади. A ва B лигаларда 3та жамоадан иборат 4та гуруҳ ташкил этилади. C лигасида битта 3та жамоадан ташкил топган ва учта 4та жамоалик гуруҳ бўлади. D лигада 4та жамоадан ташкил топган тўртта гуруҳ мавжуд бўлади. Ўйинлар 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида уйда ва меҳмонда бўлиб ўтади (ҳар бир терма жамоа гуруҳ сиғимига кўра 4-6та ўйин ўтказади).

А лигасидаги тўрт гуруҳ ғолиблари 2019 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига чиқишади. Мезбонларни УЕФА 2018 йилнинг декабрь ойида иштирокчилар орасидан танлаб олади. B, C ва D гуруҳи ғолиблари даражасини кўтариш учун учрашувлар ўтказишади. A, B ва C лига гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар даражаси бир поғона пасаяди.

Европа терма жамоалари миллатлар лигаси ғолиблиги ёки даража ўсиши ёки ўз дивизионида қолиш учун курашишади. Миллатлар лигаси гуруҳ босқичига 2018 йилнинг 24 январида қуръа ташланади.

Евро-2020 саралаш босқичида жиддий ўзгаришлар бўлмайди (24 йўлланма эгаси аниқланади). Аммо у сентябрда эмас, мартда бошланади (2019 йилнинг мартида). Финал босқичига автоматик йўлланма берилмайди (Евро-2020 ўйинлари 13та мамлакатда бўлиб ўтади).

Жамоалар 5-6 жамоадан 10та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси финал босқичига чиқишади. Евро-2020нинг яна тўрт иштирокчи миллатлар лигаси гуруҳида ғолиб бўлган 16 терма жамоа (барча 4та лигадаги гуруҳ ғолиблари) ўртасида саралаш ўйинлари орқали аниқланади.

Ҳар бир лигада ўзининг плей-офф ўйинлари бўлади: иккита битта ўйинлик ярим финал ва финал. Ҳар бир плей-офф ғолиблари Евро-2020га йўлланма қўлга киритишади. Агар миллатлар лигаси ғолибларидан бири саралаш босқичи орқали Еврога чиққан бўлса, унинг йўлланмаси ўша дивизионнинг кейинги энг яхши жамоасига насиб этади. Агар лигада керакли тўрт жамоа йиғилмаса, бу жойларни миллатлар лигасидаги рейтингига қараб бир даража пастдаги жамоалар эгаллайди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика