УЕФА Чемпионлар лигасининг янги форматидан воз кечиши мумкин
21 дек 2023 22:24
Новости
УЕФА Чемпионлар лигасининг янги форматидан воз кечиши мумкин
УЕФА Чемпионлар лигаси форматидаги ўзгаришдан воз кечишни режалаштирмоқда.
Бунга УЕФА билан баҳсда Суперлига тарафини олган Европа судининг қарори сабаб бўлиши мумкин. Европанинг бир қатор клублари бунга қарши чиққан бўлса-да, барибир Суперлига лойиҳаси йўлга қўйилиши мумкин.
Хабарингиз бор, келаси мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи бекор қилиниши режалаштирилган. Бунинг ўрнига, Швейтсария тизими деб аталадиган 36 та жамоа ва ўйинлардан иборат ягона лига бўлади. Бироқ ташкилот жорий тизимда қолиб, янги системани бекор қилиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии