RU

Последние новости

16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  0 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  3 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  3 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2

Учта тахмин, битта рақиб Новости

Учта тахмин, битта рақиб

Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги рақиби ким бўлишини интиқлик билан кутишяпти.

Осиё Кубогида секин-аста гуруҳ ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун бўлиб ўтган "B" гуруҳидаги 3-тур баҳсларидан сўнг биз жой олган гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан 1/8 финалда ўйнайдиган рақиб номи маълум бўлди. 

Шундай қилиб "B" гуруҳида Иордания 7 очко билан биринчи, Австралия эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа тақвимига кўра, гуруҳдаги иккинчи жамоа, яъни Австралия бизнинг гуруҳдаги иккинчи жамоа билан ўйнайди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча "F" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Биз ҳам, Япония ҳам бир хил 6 очкодан тўплаган, фақат тўплари нисбати бизда яхшироқ. 17 январь куни бўлиб ўтадиган ўзаро ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. Дуранг натижа ҳам гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашимизни таъминлайди. 

Агар Япония билан бўладиган ўйинда мағлубиятга учрамасак, унда плей-оффда "E" гуруҳининг 2-жамоаси билан ўйнаймиз. Бу Қатар ёки Саудия Арабистони бўлади. Ҳозирча гуруҳ жадвалида Қатар билан Саудия Арабистони бир хил 6 очко жамғарган. Фақат тўплар нисбатига кўра Қатар 1-ўринни эгаллаб турибди. 

Бизнинг гуруҳда ким 1-ўринни олса плей-офф баҳсини 21 январь куни Шаржадаги стадионда ўтказади. Иккинчи ўринни олган жамоа эса Ал Айнда қолиб Австралия билан ўйнайди. Қизиғи, боягина якунига етган Австралия - Сурия баҳси "Халифа бин Зайед" стадионида ўтказилди. Индинга биз ҳам шу стадионда ўйнаймиз. Мағлубиятга учраган жамоа 21 январда яна шу стадионда ўйнашига тўғри келади. 

Энг қизиғи шундаки, гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатсак, плей-оффдаги рақибимиз ким бўлишини бироз кутиб туришимизга тўғри келади. Чунки "E" гуруҳининг охирги тур учрашувлари Ўзбекистон - Япония баҳси якунига етаётган бир паллада старт олади. 

Хуллас, плей-оффда бизга тушиши мумкин бўлган жамоалар сони учтани ташкил этяпти, лекин шулардан биттаси рақиб бўлади. Сизнингча, 1/8 финалда Австралия, Қатар ёки Саудия Арабистонидан қайси бири тушгани маъқул?

P.S. 17 январь куни биз диққат билан кузатадиган иккита ўйин:

18:30. Ўзбекистон - Япония

21:00. Саудия Арабистони - Қатар

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика