RU

Последние новости

12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  0 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  9 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  7 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  3 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  16 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  15 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  47

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди" Новости

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди"

«Динамо» - «Машъал-2» (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Учқун Қобилов ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учқун ака, бугунги ўйин таблодаги натижага мос бўлди, дея оласизми?

- Шубҳасиз, жамоамиз бугунги рақибдан ҳар томонлама кучли эди ва натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Ўйиндан олдин биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда баҳсга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Йигитларда ҳам хоҳиш ва иштиёқ жуда кучли эканлиги бугунги баҳсда намоён бўлди. Олдинги баҳсларда жамоа ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилмаганлигимни айтгандим. Бугун эса йигитлар кўрсатмларни тўлиқ бажаришди. Бош мураббийимиз Илҳом Шарипов озроқ бетоблиги сабаб, айни дамда Тошкентда даволанаётган бўлсаларда, ўйиндан олдин кўрсатмаларни бериб, йўл-йўриқ кўрсатмоқдалар. Илҳом ака тез орада сафимизга қайтадилар.

- Бугунги баҳс «Динамо»нинг мавсумдаги энг чиройли ўйини бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Лекин умид қиламанки энг яхшиси ҳали олдинда.

- Бугун «хет-трик»ка эришиб, чемпионат тўпурарига айланган Амиржон Сафаров билан алоҳида иш олиб борилаяптими?


- Ёш ҳужумчимиз мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳар бир ёш футболчи билан бўлгани каби, у билан ҳам машғулотларда ва ундан кейин алоҳида иш олиб бориляпти. Ўтган ўйинларда Амиржон майдонда хато ва камчиликларга йўл қўйган эди. Бугун эса ўша хато ва камчиликларидан тўғри хулоса чиқариб, ўйинда ўзини кўрсата олди. У тўпурарга айланган бўлсада, ўсишдан тўхтамаслиги шарт. Ўшанда у муваффақиятга эриша олиши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика