RU

Последние новости

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  124 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  36 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Учқун Қобилов: "Динамо"га ўйин амалиёти зарур эди" Новости

Учқун Қобилов: "Динамо"га ўйин амалиёти зарур эди"

«Динамо» - «Зомин» (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Учқун Қобилов ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

«Аввало, муҳим ғалаба билан бизни ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиз ва жамоани табриклайман. Натижа йирик кўриниш олган бўлсада, ўйин анча қийин бўлди» - дея гап бошлади жамоа катта мураббийи Учқун Қобилов.

«Биласиз, ўтган икки тур ўйинларининг қолдирилиши ва сўнгги турда дам олганимиз боис жамоа деярли бир ой ўйин амалиётисиз қолди. Бизга ўйин амалиёти зарур эди. Ушбу мудддат давомида футболчилар билан яхши тайёргарлик олиб бориб, бугунги баҳсга тайёр ҳолатда бўлсакда, ўйин амалиётимиз кам эканлиги боис ўйинимиз у қадар мазмунли чиқмади. Шу боис аксарият футболчиларимиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилганимиз йўқ. Ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб, хато ва камчиликлар устида ишлаймиз. Энг асосийси ғалаба билан пешқадамликни сақлаб, мақсадимиз сари олға интилишда давом этамиз. Муҳими шу эди.

Кейинги кетма-кет икки ўйинда Қашқадарёнинг «Машъал-2» ва «Насаф-2» жамоасига қарши тўп сурамиз. Ушбу жамоаларга қарши баҳс ҳам осон бўлмайди. Ҳар икки жамоа ҳам ўз академиясига эга бўлганлиги боис, улар анча тартибли ва интизомли ўйин намойиш этишади. Шундай экан, ушбу баҳсларда ҳам пухта тайёргарлик кўриб, фақат ғалабани кўзлаймиз» - дейди Учқун Қобилов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика