RU

Последние новости

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  0 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

Учқун Қобилов: “Динамо” кубок баҳсларида фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади" Новости

Учқун Қобилов: “Динамо” кубок баҳсларида фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади"

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги «Хотира-79» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейин «Динамо» жамоаси катта мураббийи Учқун Қобилов ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

«Дастлабки турдаги Ҳаққулободдаги “Норин” билан баҳсдан кейин тақвимга кўра, “Динамо” жамоаси 2-турда дам олгани боис жамоамиз маълум муддат ўйин амалиётисиз қолгани бугунги баҳсда таъсирини ўтказмай қолмади. “Динамо” Про-Лигада бўлгани каби кубок баҳсларида ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Кубок ўйинлари “Динамо” учун яхши имконият - Суперлига клубларига қарши майдонга тушиб, ўз кучимизга бўлган ишончни кўрсатишимиз, синашимиз мумкин. Бу катта тажриба бўлади. Ўтган 2017 йилги мавсумда “Динамо” яримфиналга қадар етиб келганди. Бу сафар ҳам Ўзбекистон Кубогида яхши натижа қайд этишни мақсад қилганмиз.

Ўйин давомида мезбон жамоа саналмиш “Хотира-79” клуби бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Икки жамоа учун ҳам оғир кечган баҳсда Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал босқичига йўлланма олганимиздан хурсандмиз. Йигитларимизга ўйин охиригача кураш олиб борганликлари учун миннатдорчилик билдираман.

Бугунги баҳсда жамоамиз сардори Илҳом Юнусовнинг иккинчи бўлим бошида жароҳат олгани сабабли ўйинимиздаги режаларимиз ўзгарди. Шу боис ўйин қўшимча дақиқаларгача давом этди ва энг асосийси ғалабага эришдик. Самарқандга қайтгач, Илҳом Юнусов тиббий кўрикдан ўтади ва унинг жароҳати қай даражада эканлиги маълум бўлади» – деди Учқун Қобилов.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика