RU

Последние новости

21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  0 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  1 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  9 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  11 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0

Учирилган лочин, драматик якун ясаган Голбан ёхуд турнинг марказий ўйини олдидан 2018 йил Намангандаги "триллер"ни ёдга оламиз Новости

Учирилган лочин, драматик якун ясаган Голбан ёхуд турнинг марказий ўйини олдидан 2018 йил Намангандаги "триллер"ни ёдга оламиз

Суперлиганинг 5-туридан бир қатор қизиқарли тўқнашувлар ўрин олган.

Ушбу учрашувлар орасида "Навбаҳор" ва "Пахтакор"  жамоалари ўртасидаги ўйин диққат марказида бўлиши табиий. Сир эмаски мазкур жамоалар ўртасидаги тўқнашув азалдан шиддатларга ва кескин курашларга бой ўтиб келган. Айниқса Наманганда ўтадиган беллашувлар доим мухлисларнинг ажойиб муҳит ҳосил қилиши билан эътиборни ўзига жалб қилиб келган. Биз эса бугунги юқори темпда ўтиши кутилаётган баҳсдан олдин бу жамоаларнинг 2018 йилги ўйинини расмлар ёрдамида ёдга олишга қарор қилдик. Ёдга олаётган ўйинимиз ҳисоб жиҳатдан ҳам, ўйин томонлама ҳам ҳақиқий "триллер" бўлганди. 

Суперлига 23-тур

2018 йил. 14 сентябрь, жума
“Навбаҳор” – “Пахтакор” 3:3
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Аюбхон Нўъмонов 40, - 1:0. Драган Черан 48, - 1:1 (Жалолиддин Машарипов).  Исмоил Гонсалвеш 72 пенальти, - 1:2. Азизбек Турғунбоев 76, - 2:2. Фаррух Сайфиев 80, - 2:3 (Тиаго Безерра). Игорь Голбан 90, - 3:3 (Шерзод Каримов).

"Навбаҳор": 1.Ботирали Эргашев, 5.Игорь Голбан, 7.Шерзод Каримов, 10.Азизбек Турғунбоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Дилшод Жабборов (14.Илҳом Бойдедаев, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Дарко Никач (15.Азамат Алланиёзов, 90+2), 44.Дарко Станоевич
Захира: 45.Акбар Тўраев, 17.Сардор Сулаймонов, 27.Равшан Дўсматов, 33.Томислав Пайович, 35.Дилшод Ҳамроев, 77.Музаффар Абдуллаев, 99.Сарвар Солиев

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим АҲмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 88), 11.Исмоил Гонсалвеш (21.Камолиддин Тожиев, 85), 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Тиаго Безерра
Захира: 12.Александр Лобанов, 3.Хожиакбар Алижонов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 10.Жамшид Искандеров, 18.Баҳром Абдураҳимов, 29.Владимир Козак, 88.Игорь Сергеев

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 29, Даврон Ҳошимов 29.

Учрашув бошланишидан олдин "Навбаҳор" рамзи ҳисобланган Лочин стадион узра учирилганди.


Уч йил ичида "Пахтакор"нинг бу таркибидан ҳозирда Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, Драган Черан, Фаррух Сайфиев, Егор Кримецлар қолган. Еттинчи рақамдаги Азим Аҳмедов бугун "Навбаҳор" либосида собиқ жамоасига қарши ўйнайди.


"Навбаҳор"да эса таркиби кескин ўзгариб кетди. Бугунги кунда ушбу таркибдан Игор Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳошимов маълум вақт "Локомотив"да ҳам тўп тепиб қайтди.


Ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган, 80-дақиқада "Пахтакор"нинг учинчи голини урган Фаррух Сайфиев. 


Сайфиевнинг голидан тўрт дақиқа олдин Азиз Турғунбоев ҳисобни 2:2 кўринишига келтирган эди. Бугунги ўйинда у эндиликда "Пахтакор" сафида Наманганда "Навбаҳор"га қарши тўп тепади. Футболчининг ҳаёти шу экан.


Азиз Асимов Егор Кримецга қизил карточка кўрсатган вазият. Кримец ўтган турда  "Металлург" билан ўйинда қизил карточка олганлиги сабаб бугун "Пахтакор"га ёрдам бера олмайди.


Даврон Ҳошимовдан жангчиларга ҳос ҳаракат. 


Ўйинда "Навбаҳор"нинг илк голини урган Аюбҳон Нўъмонов. Эмоцияларга бой сурат десак муболаға бўлмайди.


Намангандаги марказий стадионда мухлислар шу куни ҳақиқатдан ҳам олов бўлиб ёнганди. 


"Пахтакор"даги голларининг аксарият қисмини пенальтидан урган Исмоил Гонсалвеш "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам 11 метрлик нуқтадан адашмаган эди.


Айни пайтда "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқиш йўлида ҳаракат қилаётган Илҳом Мўминжонов ўз шогирдларини жанговор кайфиятда майдонга олиб тушган ва бу ўйин давомида футболчиларнинг кўзида билинганди. 


Шота Арвеладзе учрашувдан сўнг: “Намангандаги фантастик муҳит учун бу каби майдонда ўйнаш гуноҳ",- дея фикрларини баён қилган.


Сўнгги дақиқада "Пахтакор"га учинчи голни урган Игор Голбан ўйинга драматик якун ясаган эди.


"Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлагани Қирғизистондан ҳам кўп сонли ишқибозлар ташриф буюрганди.


Одатдагидек учрашув якунлангач "Навбаҳор" футболчилари исландча қарсак билан мухлисларга миннатдорчилик билдиришган.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика