U16 Осиё чемпионати. Жанубий Корея гуруҳдан чиқа олмади
22 сен 2016 21:31
Новости
U16 Осиё чемпионати. Жанубий Корея гуруҳдан чиқа олмади
Сўнгги турдан олдин Уммон ва Ироқ ҳисобида 4тадан очко мавжуд эди. Жанубий Корея ва Малайзия ҳисобида эса 1тадан очко бор эди.
Жанубий Корея ўзаро баҳсда Малайзияни 3:0 ҳисобида таслим қилди. Бироқ бу натижа ҳам корейсларга кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмади. Сабаби Ироқ ва Уммон ўзаро 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Гуруҳда Уммон биринчи, Ироқ иккинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, "D" гуруҳидаги КХДР ва Ўзбекистон ўсмирлари чорак финалда айнан шу гуруҳдаги икки жамоага қарши ўйнайди.
Эртага бўлиб ўтадиган КХДР - Ўзбекистон ўртасидаги баҳсдан сўнг "D" гуруҳида қайси жамоа нечанчи ўринни олгани маълум бўлади.
Жанубий Корея - Малайзия 3:0
Голлар: Парк Ин 4, Чеон Хун 15 пенальти, Ко Хи 84
Уммон - Ироқ 1:1
Голлар: Аршад Ал Алави 90 - Муҳаммад Довуд 37

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии