RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  5 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Афғонистонни тор-мор этди Новости

U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Афғонистонни тор-мор этди

U-23 Осиё Кубоги саралаши доирасида 1-тур учрашуви якунланди.

U-23 Осиё Кубоги саралаши
Ўзбекистон - Афғонистон 8:1

Гол: 1:0 — 12, Жасур Жалолиддинов, 2:0 — 36, Алибек Давронов, 2:1 — 42, Ҳусайн Замани, 3:1 — 48, Ҳусайн Норчаев, 4:1 — 52, Ҳусайн Норчаев, 5:1 — 54, Жасур Жалолиддинов, 6:1 — 86, Ҳусайн Норчаев, 7:1 — 88, Алишер Одилов, 8:1 — 90, Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов (3. Абдуқодир Ҳусанов, 57), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Хожимат Эркинов, 9. Улугбек Ҳошимов (22. Алишер Одилов, 82), 10. Жасур Жалолиддинов, 13. Маҳмуд Маҳамаджонов (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 17. Диёр Холматов (19. Ҳусайн Норчаев, 46), 18. Алибек Давронов, 20 Руслан Жиянов (14. Аббосбек Файзуллаев, 46), 23. Абдурауф Бўриев.
Захира: 4. Одил Абдумажидов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 21. Ҳамидулло Абдунабиев.

Афғонистон 1. Файсал Сайид Хил, 2. Хашмат, 3. Носир Аҳмади, 4. Яма, 5. Али Босит Назари (с), 6. Ҳамид Амири, 8. Тариқ, 10. Суҳроб, 11. Нематуллоҳ Карими, 14. Ҳамид Норози, 20. Ҳусайн Замани, 21. Омид Мусави
Захира: 7. Насибуллоҳ Аҳади, 9. Ҳатам Шир Дел, 12. Ҳалил Тожик, 13. Али Ризо Майел, 15. Фарид Муҳаммади, 16. Омидуллоҳ, 17. Муртазо Катеби, 18. Моштақ, 19. Убайдуллоҳ, 20. Ҳуссайин Замани, 22. Абдул Мусавир Аттаи, 23. Маҳмуд.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!  Бугунги ўйинда Оқил Абдубарноев сизни ва ўзини зериктирмасликка ҳаракат қилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берил... ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жин урсин, намунча гапимни охиригача ёзишга қўймайди булар. Озгина сабр қилиб турсин, дам-дам олиб гол урсин!

88. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Алишер Одилов жамоасига еттинчи голни, менга эса ҳар голда овоз паййларимни тия олмаганим учун томоқ оғриғини ҳадя этди!  

86. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Норчаев хет-трик қайд этди!

82. Таркибимизда охирги ўзгариш.

80. Афғонистонлик ҳимоячи Файзуллаевга ассист вазифасини ўташи мумкин эди. Аммо рақиб посбони шундоғам ярашиб турган ҳисобни ўзгаришига йўл қўймади.

76. Ҳозир яхши ҳужум бўлиши мумкин, зарба! Йўқ, ҳали зарба бўлмади, энди зарба! Қаранг-а, келажакни олдиндан кўра бошлаяпман.

3338 нафар томошабин бугунги учрашувга ташриф буюрибди.

69. Афғонистонлик футболчи майдон марказида Файзуллаев либосининг сифатини текшириб кўрди.

65. Майдон марказида рақиб футболчиси ошқозонини чангаллаб ётибди. Бугун у ош марказида меҳмон бўлган шекилли.

60. Афғонистонлик футболчи жамоаси учун фойдали иш қилди — захирага олинди.

57. Таркибимизда икки ўзгариш рўй берди.

54. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Жалолиддинов ҳисобни айтишга ноқулай кўринишга келтирди!

52. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ деб ёзиб туришга ёрдамчи оламан! Норчаевнинг гол уришни соғингани сезилмоқда. Бугун Ҳусайннинг нечта гол урганини санай олмасак қолсак ҳам майлига!


48. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳусайн Норчаев иккинчи тегинишидаёқ тўпни рақиб посбони қўриқлаётган аэродромга қўндирди!  

46. Кўз юмиб, очгунча, иккинчи бўлим бошланди. Таркибимизда икки ўзгариш юз берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ГОЛ! Ҳусайн Замани ҳисобни қисқартирди. Стадиондагилар рақиб футболчисининг чиройли гол урганини таъкидлашмоқда. Жараённи тўлиқ кўролмаганим учун чиройли демайман. Кутилмаган деяқоламан, кўрмадим-ку.

42. Афғонистонлик футболчи дарвозамиз томон хавфсиз зарба йўллади.

36. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алибек Давронов бош билан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди!

34. Ўв, нормалний ўйналаринг, дея қичқирди ишқибозлардан бири ўзбекчани тушунмайдиган рақиб футболчиларига.

31. Рақиб жамоа Жалолиддновга нисбатан қўполлик ишлатди, бироқ шу лаҳзада ҳакам прожетор атрофида (балконда) ўйинни кузатаётган ҳашаротларга қараш билан банд эди.

28. Ҳошимов кетма-кет икки зарба йўллади. Биринчисида тўпга йўллаган зарбаси кучли чиқмади, аммо иккинчи уринишда ҳавони тепиши куч билан амалга оширилди. 

23. Ҳимояда пас беришда хатога йўл қўйдик. Сабабчини танқид қилмаслигингиз учун узатмани Ҳамралиев берганини айтмайман.

21. Афғонистонликлар тезкор қарши ҳужумга ўтди ва гол уриш имконияти юқорироқ дея тўпни Владимир Назаровга оширди.

18. Ҳошимовда яхши имконият юзага келиши мумкин эди, бироқ сўнгги лаҳзада рақиб ҳимоячиси кучли зарб билан тўпни Чорсу томонга тепиб юборди.

12. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жалолиддиновнинг моҳирона ижро этган жарима зарбасидан сўнг мухлисларга қўшилиб, дарвоза тўри ҳам чапак чалиб юборди! 

10. Жалолиддиновнинг зарбасидан сўнг ишқибозлар иккала қўлини бир-бирига бир неча бор уриб юборди.

9. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар "Юнусобод" метро бекати сингари очилишни истамаяпти.

6. Жарима майдончамиз яқинида рақиб футболчиси ҳинд фильмидаги каскадёрлар сингари ағанади, оқибатда жарима зарбаси белгиланди.

1. Ҳакам ҳуштакка сунъий нафас бергач, учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун ҳамюртларимиз оқ, рақиб жамоа қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика