RU

Последние новости

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  0 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

U-23 Осиё чемпионатига саралаш. Қувайтга Тимур Кападзе жамоаси боради Новости

U-23 Осиё чемпионатига саралаш. Қувайтга Тимур Кападзе жамоаси боради

Маълумки, келаси йил Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақа 2022 йилнинг 1-19 июнь кунларига белгиланган. Унгача эса шу йилнинг кузида саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Барча гуруҳларда саралаш марказлашган тартибда кечади. 

Ўзбекистон саралаш босқичида конкурсдан ташқари қатнашади. Биз "D" гуруҳидан жой олганмиз ва гуруҳ ўйинларини Қувайтда Саудия Арабистони, Бангладеш ҳамда Қувайт термаларига қарши ўтказамиз. 

27.10.2021. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

29.10.2021. Ўзбекистон - Бангладеш

31.10.2021. Қувайт - Ўзбекистон

Маълум бўлишича, мазкур саралаш ўйинларида қатнашиш учун Қувайтга Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси боради. Бундан кўриниб турибдики, келаси йил U-23 Осиё чемпионатида ҳам Кападзе жамоаси иштирок этади. 

Шу ўринда савол туғилиши мумкин, Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг тақдири нима бўлади? Бу жамоа келаси йил 10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Хангжоу шаҳрида ўтказиладиган XIX Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради ва шу мусобақада иштирок этади. Осиё ўйинларидан сўнг U-22 терма жамоаси ўз фаолиятини тугатади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика