RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  199 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони! Новости

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Бекобод футболида тарихий кун содир бўлди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин ўзбекистон чемпионати ва биринчиликларида қатнашиб келаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз тарихидаги энг ёрқин ғалабани қўлга киритди. XXIX миллий чемпионатнинг ёшлар биринчилиги “Металлург” футболчиларининг муддатидан олдин зафар қучиши билан якунланди.

Ўз уйидаги “Сурхон”га қарши сўнгги учрашувда “Металлург”ни чемпион бўлиши учун дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Аммо дуранг натижа учун ўйнаш ижобий натижа бермаслигини яхши англаган мураббийлар ўз шогирдларини фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушира олишди. Ҳатто биринчи таймдан кейин жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир пайтда ҳам танаффусда мураббийлар шогирдларга ҳисобни унутишларини, ўйинни янгидан бошлашларини уқтиришди. Бу эса якунда ўз самарасини берди. “Металлург” “Сурхон” жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, учрашув Нозим Эсанов шогирдларининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Бир кун муқаддам Бекободда кучли ёққан ёмғир ва қор натижасида майдоннинг оғир ҳолатда эканлиги ҳам "Металлург" футболчиларини тўхтатиб қололмади. Тўғри рақиб дарвозасига биринчи гол 30-дақиқада киритилди. Аммо унгача ҳам “Сурхон” дарвозаси ёнида ўнлаб вазиятлар юзага келтирилди.

Ҳисобни “Металлург”нинг ёш, иқтидорли ўйинчиларидан бири Муҳаммадали Азизбоев киритди. Унинг бош билан берган зарбасини Даврон Мерганов қайтара олмади – 1:0. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда эса Тўлқин Эргашев ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва яқин бурчакни ишғол этди – 2:0.

Танаффусда мураббийлардан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга қайтган бекободликлар ўйин темпини янада оширишди. Таймни эса мезбонлар тезкор гол билан бошлашди. Муҳсин Бозоров ўз номини таблога ёздириб қўйди – 3:0. Ўйин эндшпилида эса Иброҳим Турғунбоев ҳамда жамоанинг энг ёш вакили Шаҳзоджон Неъматжоновлар ўзларини кўрсатишди. Турғунбоев чап қанотдан рейдни амалга ошириб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Шаҳзоджон Неъматжонов эса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар якунига етиб бораётган бир пайтда якуний ҳисобни ўрнатди – 5:0.

Бир пайтлар футбол ишқибозлари орасида Аргентина – Ямайка – 5:0 деган қўшиқ урф бўлганди. “Металлург” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги ўйин жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан бири, аргентиналик чарм тўп қироли Диего Армандо Марадонанинг ёрқин хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Не тонгки, учрашув якунида ҳам таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бекободлик ёшлар ўз тарихларида биринчи марта Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни Марадона юртдошларига хос ишонарли тарзда қўлга киритишди. Рамзий ўхшашлик тасоддифий эмас. “Металлург” ёшлар жамоаси бу йилги мавсумни том маънода кўтарки руҳ билан ўтказди. Шунга яраша чемпионатнинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишмоқда.


 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика