RU

Последние новости

15:51Бентунинг ўрнига БААни бошқаришга асосий номзод номи маълум  2 15:16"Бавария" Дэвиснинг 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди, Упамекано ҳам бир неча ҳафтани ўтказиб юборади  0 14:44Грилиш "Манчестер Сити"ни "Челси"га алмаштириши мумкин  1 14:14Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ва сардори Қатар устидан қозонилган сенсацион ғалабадан сўнг нималар деди?  8 13:44Холанд терма жамоа сафида европаликлар орасида Герд Мюллердан кейин энг тез 40 та гол урди  5 13:05"Манчестер Юнайтед" Португалия терма жамоаси вингери учун таклиф тайёрламоқда  3 12:25Сречко Катанец: "Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим"  53 12:18Расман: БАА термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  35 12:03Трент: "Ливерпул"дан кейин менинг энг севимли жамоам — бу "Барселона"  14 11:40Исак кейинги мавсум учун ўзига клуб танлади  4 11:14"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  0 10:49АПЛ ҳакамларининг ўртача йиллик маоши эълон қилинди  3 10:15«Ман Сити» яна бир қимматбаҳо ҳимоячини сотиб олмоқчи  3 09:41«Ливерпуль» бирданига «Борнмут»нинг уч нафар футболчисига қизиқиш билдирмоқда — TEAMtalk  4 09:07«Манчестер Сити» «Реал» юлдузи билан музокара олиб борди  18

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди Новости

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди

U-20 Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган баҳслар давом этди.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк турда Яман билан ўйнади.

U-20 Осиё Кубоги

"C" гуруҳи. 1-тур

Ўзбекистон – Яман 1:0 (ТУГАДИ)

Шенжен. Шенжен ёшлар футболи машғулот базаси 1-майдони. 14:15

Ҳакамлар: Шен Йинҳао (Хитой), Гуо Жинтао (Хитой), Луо Жен (Хитой), Заид Тамир Муҳаммад (Ироқ)

Назоратчи: Муҳаммад Аблулла Ҳассан (БАА)

Комиссар: Язин Бухори (Сингапур)

Гол: Муҳаммадали Ўринбоев (Оллоберган Каримов) 26

Ўзбекистон: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов (15.Лазизбек Мирзаев, 64), 10.Муҳаммадали Ўринбоев (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 83), 17.Оллоберган Каримов (19.Рустамбек Фомин,78) 18.Наримон Аҳмаджонов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Асилбек Жумаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (8.Амирбек Саидов, 78)

Захира: 1.Максим Муркаев, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Муҳаммадали Зоҳидов,  11.Муроджон Комилов, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Озодбек Қурбонов, 6.Муҳаммадали Реимов, 

Яман: 22.Усама Али, 3.Анвар Ҳуссайн, 4.Муҳаммад Нажи, 6.Ҳаитҳм Файсал, 9.Абдулазиз Авад (7.Муҳаммад Амир,76), 10.Исом Абдулатиф (19.Муҳаммад Исом, 62), 11.Абдулраҳмон Абдулнаби (21.Умар Ғолиб,77) 12.Саид Абдуллоҳ, 13.Аҳмад Мустафо, 16.Муҳаммад Ҳолид, 18.Одил Аббос.

Захира: 1.Вадҳаҳ Анвар, 23.Марван Абдулсалом, 2.Муҳаммад Ваҳиб, 5.Ҳишам Муҳаммад,  8.Ҳасан Муҳаммад, 14.Усама Ҳолид, 15.Муҳаммад Ғабир, 17.Усама Муҳаммад Ал Матари,  20.Абдуллоҳ Ҳолид,

Огоҳлантириш: Дилшод Абдуллаев (Ўзбекистон) 47, Муҳаммад Ҳолид (Яман) 61, Лазизбек Мирзаев (Ўзбекистон) 87

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. 

90+4. Фомин рақиб футболчисига нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти йўқлигини айтди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. УУУХ. Муҳаммадюсуф Собиров терма жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Дарвозабонимиздан ажойиб сейв.

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Лазизбек Мирзаев

83. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Муҳаммадали Ўринбоев ўрнига Саидумар Саиднуруллаев тушди.

78. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Абдуғафур Ҳайдаров ўрнига Амирбек Саидов, Оллоберган Каримов ўрнига Рустамбек Фомин тушди. 

74. Яман футболчилари Муҳаммадали Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнашди. Ҳаммаси жойида. 

70. Лазизбек Мирзаев ўйинга тез киришиб кетди.

64. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Далер Туҳсанов ўрнига Лазизбек Мирзаев тушди. 

62. ЎЗГАРИШ. Яман, Исом Абдулатиф ўрнига Муҳаммад Исом тушди. 

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. Яман, Муҳаммад Ҳолид

62. ЗАРБАА. Ўринбоевнинг бурчакдан берган узатмасини Хайруллаев боши билан дарвозага йўллади. 

51. ЗАРБА. Ал Тураиқининг жаримадан йўллаган зарбаси хафли аммо ноаниқ кўриниш  олди.

50. Жарима майдончамиз ёнида Ризақулов рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Яман жарима зарбасини тепади. 

48. Дарвозабонимиз рақиб футболчисининг зарбасини ушлаб олди. 

47. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Дилшод Абдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

46. Жамоалар таркибида ўзгариш йўқ. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Ўйинда темп пасайди. Назорат бизникилар томонида. 

36. ЗАРБААА. Яна Гутидан узатма, Ўринбоевдан бош билан зарба. 

34. ЗАРБААА. Муҳаммадали Ўринбоевнинг зарбаси йўлига рақиб футболчиси тўғаноқ бўла олди.

32. ЗАРБААААА. Абдуғафур Ҳайдаровнинг дарвозага йўллаган зарбасини яманлик посбон қайтарди. Иккинчи голга яқин келгандик. 

27. ГООООООООООООООООООООООЛ. Ниҳоят, ниҳоят, ўша гол. Оллоберган Каримовдан ажойиб узатма, Ўринбоев боши билан тўпни дарвозага қадаб қўйди. 

23. Кетма-кет ҳужумлар ташкил қиляпмиз. Футболчиларимиз майдонга мослашиб олди. Энди тинимсиз олдинга ўтишмоқда. 

20. Терма жамоамиздан яхши ҳужум. Жумаев-Тўлқинбеков комбинацияси самарасиз якунланди. Жумаевнинг пасидан сўнг Тўлқинбеков ичкарига узатмоқчи бўлди. 

17.  Ҳозирча ҳужумлар наф келтирмаяпти.

11. ЗАРБАААААА. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончаси ичида бир ўзи дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегди. Оллоберган Каримов унга яхши узатмани амалга оширганди. 

7. УУХ. Муҳаммадали Ўринбоевдан ажойиб узатма. Лекин якун самарасиз. 

3. Илк дақиқалардан жамоалар бир бирини ўрганмоқда. Тўп назорати вакилларимизда. 

- Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон! 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиямиз янгради. 

- Маълумот учун, Ўзбекистон бу ёш тоифасидаги мусобақаларни фақат ижобий натижа билан бошлаган.

- Учрашув 14:15да старт олади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

+10   
13 фев 16:08:39
Баходиржон 1912
Пеналти бориди лекин.судия хато қилди
+8   
13 фев 16:21:58
Redminote13
4 рақамли химоячи бирор марта хужумчини тўхтата олмади, Мирзаев хозирдан ўзидан юлдуз ясаб олибди, ўйини бир тийинга қиммат. Мураббий "0"
+8   
13 фев 16:16:57
negmat karabaev
химоя-тешик тогора. Ирон бунака вазиятлардан фойдаланиб ютиб кетиши мумкин. Австралия , Японияларни айтмаса хам булади. пенальти бориди менимча. голи вазиатлар Яман купрок ярати. уйин чемпионинка тортмайди. ЖЧга чиксак хам розиман.
+8   
13 фев 16:07:06
Баходиржон 1912
Фарход ҳеч нима қилолмади болар билганича ўйнаяпти
+8   
13 фев 16:06:38
ASQAR78
Мураббий бор йўқлиги билинмаяпди, янг ўзбекистонда нормал мураббий топилмадими????
+6   
13 фев 16:18:04
Mahmud Ttww
Равшан Хайдаровга бериш керак бу жамоани, Нишонов жамоаси нишонга уриши қийинга ўхшайди.
+6   
13 фев 16:16:26
"Булунгур"
Мен бунака савиясиз командани курмагандим,ким у узи фарход нишонов деганлари бей-беги уйини булди
+6   
13 фев 16:14:00
Феномен
Хуллас ўйин нол умуман дабдала на бир аниқ пас беролишади дарвозага теполади зимоя вообще нол агар кейинги ўйинларда хам шу ўйин бўлса мусобақа билан хайр десак хам бўлаверади тепак тепак футбол махалламиз ёшлариям анча чиройли ўйнашади булардан
+5   
13 фев 16:17:13
"Булунгур"
Лекин пенальти 100% ябор эди,
+4   
13 фев 16:16:47
Akmalxon Saidov
100% penalti bor edi Keling tan olaylik bollar bir birini umumamn tushunmayabti
+4   
13 фев 16:15:23
Neftci&Barca
Мирзаев бу ўйини билан Испанияда узоқ туролмайди, уни бунақа чатоқ ўйинина испан мураббийлари запасга миқлаб қўйишади!
+4   
13 фев 16:09:11
Sodiq Nazarov
Жамоавий ўйин йўқ
+4   
13 фев 16:06:50
A.S.А
Яман билан базур уйнаяптими ЎЗБ-20 бу жамоа таркибини шакллантириш ва мураббийини таналаш мезонларида нохолислик борга ухшайди. Одатда, ушбу ёшдаги жамоаларимиз оловли таркибли ва сифатли ўйинга эга бўлар эди. Асосий уйинчилари Олимпик моби.ўз деган жамоадан экан. Бу қандай клуб ўзи, қаерда нимани қойил қилган экан? Нахотки Футбол мактаби яхши ривожланган клубларимизда яхши ўйинчилар қолмаган бўлса...?
+3   
13 фев 17:12:40
Ibroxim Xudaykulov
Нармални тренер йукмиди
+3   
13 фев 16:22:03
Mahmud Ttww
Фомин дегани нлль экан ўшани дастидан пенальти 100% бор эди, яхшиям вар йўқ экан.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика