RU

Последние новости

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  3 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  5 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  34

U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади? Новости

U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади?

2023 йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистон яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади.

Бу 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб, U-20 Осиё чемпионати дейилади. 10-18 сентябрь кунлари Осиёнинг 10та давлатида мана шу мусобақага саралаш учрашувлари бўлиб ўтади ва шундан сўнг биз Ўзбекистонга ташриф буюрадиган 15та терма жамоа номини билиб оламиз. 

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионати шуниси билан муҳимки, бунда жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналади. Яъни, мусобақа давомида ярим финалга йўл олган 4та жамоа Индонезияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Жаҳон чемпионати ҳам келаси йил 20 май - 11 июнь оралиғида ўтказилади.


Саралаш қандай ўтади? 

Маълумки, шу йилнинг 24 май куни U-20 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, жамоалар 10та гуруҳга бўлинган. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "A" гуруҳидан жой олган бўлиб, саралашда конкурсдан ташқари иштирок этади. Яъни, биз мезбон ҳисобланганимиз боис саралашдаги натижаларимиз ҳисобга ўтмайди. 

Шу боис ЎФА U-20 терма жамоамизга тегмасдан саралашда U-19 терма жамоасининг қатнашишини лозим топди. Бу ҳам яхши албатта, чунки бир ёш кичик футболчилар шу баҳона тажриба тўплаб олишади. 

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси (бош мураббий: Равшан Ҳайдаров) Уругвайда ташкил этилган 4та жамоа ўртасида халқаро турнирда қатнашишни лозим топган. Бу мусобақада биз Уругвай, Аргентина ва Бразилия билан куч синашамиз. (Футболчиларимиз Уругвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди). Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саралашга эса U-19 терма жамоасини Фарҳод Нишонов олиб кетди.


Демак, айтиб ўтганимиздек, саралаш босқичи 10та гуруҳда олиб борилади. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши 5та иккинчи ўрин эгалари (жами 15 жамоа) U-20 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.  

"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Хитой, Мьянма, Мальдив, Ўзбекистон.

Саралаш ўйинлари мезбони: Саудия Арабистони


"B" гуруҳи: Қатар, Баҳрайн, Бангладеш, Непал, Бутан

Саралаш ўйинлари мезбони: Баҳрайн


"C" гуруҳи: Япония, Яман, Фаластин, Лаос, Гуам. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Лаос


"D" гуруҳи: Иордания, Хитой Тайпейи, Сурия, Туркманистон, Шимолий Мариана ороллари.

Саралаш ўйинлари мезбони: Иордания


"E" гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Мўғулистон, Шри Ланка.

Саралаш ўйинлари мезбони: Мўғулистон. 


"F" гуруҳи: Индонезия, Вьетнам, Гонконг, Тимор-Лесте.

Саралаш ўйинлари мезбони: Индонезия


"G" гуруҳи: Таиланд, Уммон, Филиппин, Афғонистон. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Уммон. 


"H" гуруҳи: Ироқ, Ҳиндистон, Қувайт. 

Саралаш ўйинлари мезбони: ҳозирча аниқ эмас 


"I" гуруҳи: Тожикистон, Камбоджа, Ливан, Сингапур. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Тожикистон


"J" гуруҳи: БАА, Эрон, Қирғизистон, Бруней. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Қирғизистон.


Саралаш босқичи барча гуруҳларда 10-18 сентябрь оралиғида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Ҳозирча фақат "H" гуруҳи ўйинлари қаерда ўтказилиши  маълум эмас. Аввалига мезбон сифатида Ироқ танланганди, бироқ Австралия U-20 терма жамоаси сиёсий вазият сабаб Ироққа боришдан ҳамда саралашда қатнашишдан бош тортди. Натижада бу гуруҳда 3та жамоа қолди.

 


Ўзбекистон U-19 қачон ким билан ўйнайди? 

Қуйида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралашдаги тақвимини келтириб ўтамиз. 

10 сентябрь. Ўзбекистон - Мальдив

12 сентябрь. Ўзбекистон - Мьянма

14 сентябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

16 сентябрь. Хитой - Ўзбекистон

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика