RU

Последние новости

14:55"Интер" "Ливерпуль” футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:25Алижоновнинг ҳолати қандай?  2 14:02Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди  3 13:37Португалиялик легионер "Пахтакор"да тиббий кўрикдан ўтолмагани маълум бўлди  4 13:20"Қизилқум" мураббийи: "Клуб раҳбарияти кучли бешликка кириш вазифасини қўйган, биз ундан юқорироққа интиламиз"  2 13:06Бабаян нега Турғунбоевни "Сўғдиёна"га қарши ўйин қайдномасига киритмади?  2 12:48Маунтга АПЛнинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:12Осимхен фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи  2 11:36Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди  8 10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  8 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  1 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  20 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  9 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  1 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  5

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда Новости

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда

Oceanuz мусобақанинг расмий тўпи ҳисобланади.

Эртага ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақа олдидан жамоалар сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Шулар қаторида, мундиалга ҳозирлик кўраётган бразилияликлар мусобақада фойдаланиладиган тўплардан шикоят қилишди.

Жумладан, "Васко да Гама" ярим ҳимоячиси Марлон Гомеш шундай деди: "Мусобақада фойдаланиладиган тўп қандайдир бошқача кўринишда, у дарҳол тезлик олиб кетади, айланиш жиҳатдан ҳам фарқланади. Шунга қарамай, биз бунга мослашаяпмиз ва бор эътиборимизни Италияга қарши ўйинга қаратяпмиз".

Шунингдек, "Коринтианс" ҳужумчиси Педриньо ҳам Гомешнинг фикрига қўшимча қилди: "Тўп бошқача, аммо вақт ўтиши билан бунга кўникиб кетамиз".

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фойдаланиладиган тўпнинг номи OCEAUNZ бўлиб, Adidas компанияси мазкур коптокни аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ишлаб чиқарганди, аммо мазкур мусобақада ҳам ушбу тўпдан фойдаланиладиган бўлди.

Ушбу тўпда ҳам Қатардаги жаҳон чемпионатида бўлгани сингари офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизим мавжуд.

Бразилия ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика