RU

Последние новости

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  5 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  3 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади? Новости

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади?

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бу йил бўлиб ўтмаслиги ҳақда хабар бергандик.

Маълумки, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионатини ўтказиш белгилаб қўйилганди. Мусобақа "Бунёдкор", "Локомотив", АГМК ва "Навбаҳор" стадионларида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб ОФК мусобақани бу йил ўтказмасликни лозим топди. 

Бу ўринда энг катта муаммо халқаро рейсларнинг тўлиқ тикланмагани бўлиб турибди. Шу боис ОФК вазиятдан келиб чиққан ҳолда маъқул йўлни танлаб мусобақани қолдирди. Лекин бу U-19 Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди дегани эмас, фақат келаси йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтишини инобатга олсак, балки биздан олиб қўйилиши ҳам мумкин. 

Гап шундаки, U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил 20 май - 12 июнь оралиғида Индонезияда бўлиб ўтиши ФИФА тақвимида белгилаб қўйилган. Ва мусобақани ҳозирча ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Агар Индонезиядаги кичик мундиал ўз вақтида ўтказилади деб ҳисобласак, унда U-19 Осиё чемпионатини мундиалга камида икки ой вақт қолганида ўтказиб олиш лозим бўлади.

Факт шуки, январь-февраль ойларида биз мусобақани ўтказа олмаймиз. Биринчидан, об-ҳаво масаласи, иккинчидан стадионлар тайёр бўлмайди. Айтайлик, мартнинг иккинчи ярмида ўтказса бўлади. Лекин бу пайтга келиб балки жаҳон чемпионати-2022 саралаш ўйинлари қўйилиши мумкин. Апрелда ўтказайлик десак унда бироз кеч бўлади, чунки 20 майгача ҳеч қанча вақт қолмайди.

Шундан келиб чиқиб U-19 Осиё чемпионатини январь ёки февралда ҳам ўтказса бўлади, фақат бунинг учун мезбонликни Ғарб ёки Шарқ давлатларидан бирига беришга тўғри келади. Бир томондан шундай бўлгани ҳам маъқулдир, чунки U-19 Осиё чемпионати ҳар икки йилда ўтишини ҳисобга олиб балки кейинги мусобақа мезбонлигини олсак, унгача ҳаммаси изига тушиб кетар.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -15   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика