RU

Последние новости

20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 2:0 (матнли трансляция)  36 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди Новости

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди

Кеча Баҳрайнда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни ва чорак финал йўлланмасини нақд қилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кетма-кет бешинчи бор қитъа чемпионатида чорак финалга чиқишга эришди.

2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшларимиз Саудия Арабистонида ўтган чемпионатда финалга қадар етиб бориб БААга ютқазиб қўйишганди.

2010 йилда Марат Кабаев мураббийлигидаги Ўзбекистон гуруҳ босқичида юз фоизли натижага эришганди. Бироқ чорак финалда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган.

2012 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоа БААдаги мусобақада ярим финалга қадар етиб бориб Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди.

2014 йилда Мьянма давлатида ташкил этилган U-19 Осиё чемпионатида Ўзбекистонга Равшан Ҳайдаров устозлик қилган. Бу сафар ҳам жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган. Ёшларимизни финал остонасида КХДР мағлуб этганди.

Бу йил Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинда Тожикистон ва Австралияни мағлуб этиб муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашди. Ёшларимиз чорак финалда Япония, Қатар ёки Эрон билан ўйнашади. Чорак финалда ғолиб бўлган жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика